"Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг Самарқанд вилоятидаги ишчи гуруҳи томонидан Пастдарғом туманида тутларнинг ривожланиши ўрганилиб, ҳудуд агроном ва инкубистлари билан ипак қурти уруғини жонлантиришга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Пастдарғом тумани ипакчилик кластери сифатида "Элбек ТРЖ" корхонасига бириктириб берилган бўлиб, 2022 йил баҳор мавсумида 5000 қути ипак қурти парваришланиб, 286 тонна пилла етиштириш режа килинган.
Корхона томонидан жорий йилда 120 та доимий ва ўн мингта мавсумий иш ўрни яратилади. Корхона томонидан пилла хомашёсини кайта ишлаш натижасида 2 млн. АКШ долл. миқдорида ипак хом-ашёси ва ипакли маҳсулотлар экспорти амалга оширилади.