Қуйидагилар уюшманинг асосий мақсади ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланади:
а) Пиллачилик етиштириш озуқа базасини такомиллаштириш бўйича:
тармоқнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, тут қаторлари ва тутзорларни кенгайтириш мақсадида суғориладиган ер майдонлари ажратиш бўйича тегишли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш:
ипак қурти парвариш қилинмайдиган даврларда пиллахоналар ва тутзорларда иккиламчи фаолиятни амалга ошириш хисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш, уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш:
б) ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш, тайёрлаш ва бирламчи ишлаш бўйича:
Уюшма таркибига кирувчи ташкилотларга ипак қуртнинг юқори маҳсулдор зотларини яратиш, парвариш қилиш ва сифатли уруғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда кўмаклашиш:
Республика ҳудудлари бўйича пилла етиштиришнинг прогноз ҳажмларини белгилаш, пилла тайёрлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари бўйича пилла етиштириш учун буюртмаларни жойлаштириш:
Сифатли пилла етиштириш ва тайёрлаш, уни дастлабки қайта ишлаш, ҳом ипак ва ипак калава ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил ва мавжудларини модернизация қилишни ташкил этиш:
в) пиллани чуқур қайта ишлашни ташкил этиш бўйича:
ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва унинг сифатини янада яхшилаш, унинг энг ҳаридоргир турлари ва дизайнини ўзлаштириш, тармоқ махсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этишга доир ишларни самарали ташкил этиш:
маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, ипак маҳсулотлари нарҳини шакллантиришнинг мақбул механизмини яратиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда тайёр ипак маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш:
г) тармоқни жадал ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўйича:
пиллачилик тармоғини ривожлантириш борасида қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширишни мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестициявий ва экспорт сиёсатни изчил юритиш ҳамда ички ва ташқи бозордаги нархларини мониторингини олиб бориш:
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, имтиёз ва енгиллик бериш, халқаро молиявий иститутлар ва донор мамлакатлар маблағларини жалб қилиш орқали Уюшма таркибига кирувчи ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватланишига кўмаклашиш:
Уюшма таркибига кирувчи ташкилотлар манфаатларини кўзлаб, давлат божини тўламасдан судга даъво аризалар тайёрлаш ва тақдим этиш ҳамда давлат органларининг қарорлари уларнинг мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш.
Уюшманинг фаолияти:
- • Уюшма аъзолари фаолиятида ижтимоий, молиявий иқтисодий, ривожлантиришда кўмаклашиш:
- • Уюшма аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш, самарали иқтисодий фаолият, ҳаққоний рақобат учун шароитларни яратиш:
- • Уюшма аъзоларининг фаолиятидаги муаммоларга доир ахборот хизматини ташкиллаштиришга ёрдам кўрсатиш:
- • Тадбиркорлик фаолиятидаги янги экологик технологияларни жорий қилишга ва муқобил энергетика технологияларини тарқатишда кўмаклашиш:
- • Давлат идоралари ҳамда бошқа муассаса, корхона ва ташкилот олдида ўз аъзоларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тақдим қилиш ва ҳимоя қилишда ёрдам бериш:
- • Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида уларни ўқитишни ташкил этиш: