Мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик, халқ амалий санъатини, шу жумладан тарихий анъаналаримизни ўзида мужассам этган, ота-боболаримиздан қадимий мерос бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ипак ва жундан қўлда гилам тўқиш соҳасини ривожлантириш ва ноёб санъат асари ҳисобланадиган ушбу гиламларни бозор талабларига уйғунлаштириш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни мазкур соҳага кенг жалб этиш орқали уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида:
2021 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган ҳар бир килограмм «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун икки минг сўмдан субсидиялар ажратилади. Бунда, субсидия бериш «Ўзбекчорванасл» агентлиги томонидан амалга оширилади;
«меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларни яйлов ва пичанзорларда ҳайдаб боқиш, жунни қайта ишлаш, бўяш ва қўлда гилам тўқиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорларига, истисно тариқасида, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам берилади;
қўлда тўқилган гиламларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПҚ-4984-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2021 й., 07/21/4984/0098-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4539-сон қарори 9-бандида назарда тутилган молиялаштириш тартиби, истисно тариқасида, «Ўзбекипаксаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмалари таркибидаги қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга нисбатан ҳам татбиқ этилади;
(4-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 февралдаги ПҚ-4982-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 07/21/4982/0094-сон)
2020 йил 15 июлдан бошлаб «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади.
2020 йил 15 июлга қадар гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
ҳар йили 1 августга қадар кейинги йил учун гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағларни шакллантирсин ва Молия вазирлигига киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига фестивални ташкиллаштиришда, шу жумладан кенг реклама кампаниясини ташкил этиш ва уни хорижий оммавий ахборот воситаларида намойиш қилиш ҳамда қўлда тўқилган гиламлар санъати ривожланган Эрон, Туркия, Грузия, Ҳиндистон ва Покистон каби давлатлардан ҳунарманд ва тадбиркорларни жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатсин.
2021 йил 1 январга қадар «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таклифига асосан жун, калаваланган жун ҳамда қўлда тўқилган гиламларни олиб киришда импорт божлари мавжуд хорижий давлатлар билан мазкур импорт божларини бекор қилиш масаласини ушбу давлатлар билан ўтказиладиган ҳукуматлараро комиссия мажлисларининг кун тартибига киритсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда «Ўзбекипаксаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмалари таркибидаги қўлда гилам тўқиш билан шуғулланувчи корхоналар томонидан экспортга сотилган гиламларни тегишинча ушбу уюшмаларнинг экспорт кўрсаткичларида акс эттирсин.
(11-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 февралдаги ПҚ-4982-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 07/21/4982/0094-сон)
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорга асосан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
2020 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жун ва тери маҳсулотлари сифатини халқаро стандарт талаблари бўйича таҳлил қилиш тизимини жорий этсин;
2020 йил 1 октябрга қадар хориждан гўштдор-сержун, шу жумладан «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг музлатилган уруғларини олиб келиш, маҳаллий шароитда наслли қўй ва эчкиларнинг уруғларини олиш ва музлатилган уруғлар банкини яратиш ҳамда урғочи қўй ва эчкиларни сунъий уруғлантириш самарадорлигини мустақил консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда ўргансин ва 2020 йил 15 октябрга қадар Молия вазирлигига хулоса киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев — мазкур қарор ижросини сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида таъминласин, унда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин, ҳар ойда улар раҳбарларининг бажарган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков — қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини ошириш, тўқилган гиламларни олиб киришда импорт божхона божлари мавжуд хорижий давлатлар билан мазкур божларни бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бориш чораларини кўрсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 26 июнь,
ПҚ-4759-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги ПҚ-4759-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
а) 2-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) қўлда тўқилган гиламчиликни ривожлантириш бўйича:
қўлда тўқилган гиламларнинг ички ва ташқи бозорларини тизимли таҳлил қилиш;
тадбиркорлик субъектларини қўлда гилам тўқиш кооперацияларига жалб қилиш, уларни гиламчилик соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиши учун ўқитиш, шунингдек, бу жараёнга хорижий мамлакатлардан малакали мутахассисларни жалб қилиш ва инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш;
банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни гиламчилик билан шуғулланишга қизиқтириш, уларни ўқитиш ва малакасини ошириш, гилам тўқиш кўникмасини шакллантириш, жойларда кичик ишлаб чиқариш цехлари ҳамда аҳоли хонадонларида гилам тўқишни ташкил этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашда кўмаклашиш;
ҳудудларда ипак, ипак чиқиндилари, жун ва пахта аралашмали гиламлар тўқишни ташкил этиш учун ҳунармандлар ва ташкилотларни керакли миқдорда хомашё ҳамда гилам тўқиш дастгоҳлари ва мосламалари билан таъминлаш чораларини кўриш;
қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида ипакни қайта ишлаш ташкилотлари, чорвачилик хўжаликлари ва гиламчилик ҳунармандлари ўртасида кооперацияни йўлга қўйишда кўмаклашиш;
гиламчиликка оид семинар, анжуман, ярмарка ва кўргазмалар ташкил қилиш, шунингдек, маҳаллий гиламчилик ташкилотлари ҳамда ҳунармандларининг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этишида амалий ёрдам кўрсатиш;
халқаро сифат стандартларини жорий қилиш ва қўлда тўқилган гиламчилик маҳсулотларини экспорт қилиш ишларини ташкил этиш бўйича яқиндан кўмаклашиш.»;
б) 4-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг бошқарув ходимларининг чекланган сони 53 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.»;
в) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Муассислар умумий йиғилиши | |||||||||||||||||||||||||||||||
Раис | Раис ёрдамчиси | ||||||||||||||||||||||||||||||
Истиқболли ривожлантириш ва иқтисодий масалалар бўйича раиснинг биринчи ўринбосари | Қайта ишлаш, инвестиция ва инновацияларни жорий этиш масалалари бўйича раис ўринбосари | Озуқа базасини ривожлантириш ва пилла тайёрлаш масалалар бўйича раис ўринбосари | Гиламчиликни ривожлантириш масалалари бўйича раис ўринбосари | Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича раис маслаҳатчиси | |||||||||||||||||||||||||||
Иқтисодий таҳлил ва ишлаб чиқаришни прогнозлаштириш бошқармаси 4 | Пиллани қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш бошқармаси 4 | Тутчилик ва ипак қурти уруғчилиги бошқармаси 4 | Гиламчиликни ривожлантириш бўлими 3 | Юридик бюро 1 | |||||||||||||||||||||||||||
Кадрлар бўлими 3 | |||||||||||||||||||||||||||||||
Ишлар бошқармаси 3 | |||||||||||||||||||||||||||||||
Маркетинг ва ташқи савдо бошқармаси 3 | Инновацион лойиҳалар ва инвестициялар бошқармаси 3 | Пилла тайёрлаш ва бирламчи ишлов бериш бошқармаси 4 | Гиламчилик ва тайёр маҳсулотлар дизайни бўлими 2 | ||||||||||||||||||||||||||||
Ижро интизоми ва назорат бўлими 2 | |||||||||||||||||||||||||||||||
Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси 4 | АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими 2 | ||||||||||||||||||||||||||||||
Йиғма ахборот-таҳлил бўлими 2 | Ахборот хизмати 2 | ||||||||||||||||||||||||||||||
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 53 нафар.»
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 07/20/4759/0970-сон; 09.02.2021 й., 07/21/4982/0094-сон, 10.02.2021 й., 07/21/4984/0098-сон)