Мамлакатимизда пиллачилик ва қоракўлчилик тармоқларининг мавжуд салоҳиятини ҳар томонлама ишга солиш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарининг рентабеллигини ошириш учун қулай шароитлар яратиш орқали ушбу соҳаларни қайта тиклаш ва ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, мазкур тармоқлардаги инфратузилма ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш, насл кўрсаткичларини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган тизимли ишларни йўлга қўйиш бўйича фаолиятни кучайтириш талаб этилмоқда.
Пиллачилик ва қоракўлчиликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, пиллачилик ва қоракўлчилик кластерларини ташкил қилган ҳолда хом ашёни чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларга олиб чиқишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, жойларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:
2021 йил 1 июлга қадар республиканинг яйловларга эга барча ҳудудларида озуқа базасини яратган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, шунингдек, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш бўйича қоракўлчилик кластерлари (кейинги ўринларда — кластерлар) ташкил қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кластерларга қоракўл зотли қўйларини боқишга мўлжалланган, шу жумладан ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларидан яйловлар Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ижарага берилади;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
кластерларга яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишига йўл қўймаслик, илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, кластер иштирокчилари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш орқали хом ашёни чуқур қайта ишлашни ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича мажбуриятлар юкланади;
кластерлар Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан яқиндан ҳамкорлик қилади;
2021 йил 1 январдан бошлаб кластерларга ҳудудларда шахтали ва тик қудуқлар, шунингдек, сув тортиш учун насос станцияларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги «Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4567-сон қарори 2-бандида назарда тутилган 120 миллион сўмгача миқдорда субсидиялар бериш тартиби қўлланилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) аъзолари — кластер иштирокчиларига каврак плантацияларини ташкил қилиш ва уни қайта ишлаш, майда шохли наслдор мол харид қилиш ва кўпайтириш, шунингдек, мол сўйиш, озуқа базасини яратиш, ярим тайёр ва тайёр, шу жумладан гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тери ва жунни қайта ишлаш ҳамда биноларни реконструкция қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш лойиҳаларини молиялаштириш учун 2020 — 2023 йилларда ажратиладиган 10 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдордаги банк кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга, лойиҳалар сони ва уларни амалга ошириш учун зарур бўлган валюта туридан қатъи назар, тижорат банклари томонидан ўрнатилган фоиз ставкасининг 50 фоизи, бироқ 10 фоизлик пунктдан кўп бўлмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсациялар берилади.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПФ-34-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 06/21/34/1164-сон)
Уюшма аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида субсидиялар ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита)нинг асосий вазифаси этиб белгилансин:
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
пиллачилик ва қоракўлчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, шунингдек, ушбу тармоқларни ягона илмий-техникавий сиёсатни юритган ҳолда, мувофиқлаштирилган тарзда ривожлантиришни таъминлаш;
тут плантациялари ва яйловларнинг қатъий ҳисобини юритиш ва фондини ўрганиш, шунингдек, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш учун озуқа базасини яхшилаш;
ипак қурти ва қоракўл зотли қўйларнинг юқори даражада маҳсулдор наслларини жорий қилиш;
пилла ва қоракўл терисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида хом ашё тайёрлаш ва уни қайта ишлаш учун қулай шароитлар яратиш;
маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ипак ва қоракўлдан тайёрланган маҳсулотларни энг аввало ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш;
пиллачилик ва қоракўлчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини кенгайтириш, кластерлар ташкил этиш ва маҳсулотни экспорт қилишда ҳар томонлама ёрдам бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жунни қайта ишлаш саноатида рақобатни ривожлантириш, жун етиштириш ва уни қайта ишлаш йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш;
жунни қайта ишлашга ҳунармандларни кенг жалб қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ва уларнинг даромадини оширишга кўмаклашиш;
хорижий инвестициялар, жумладан халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш йўли билан соҳани ривожлантириш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармонига асосан тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
г) қуйидагилар кластерларни ташкил қилиш шартлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита, ташаббускор ҳамда Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ўртасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи шартнома тузилиши;
(6-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
ташаббускор томонидан яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишига йўл қўймаслик, илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, кластер иштирокчилари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш орқали хом ашёни чуқур қайта ишлашни ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича мажбуриятлар қабул қилиниши;
д) наслчилик чорвачилик субъектларини давлат аттестациясидан ўтказиш ва наслчилик чорвачилик хўжалиги мақоми тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш қоракўлчиликка тааллуқли қисмида Қўмита билан биргаликда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия 2020 йил 15 октябрга қадар қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган мавжуд яйловларни, ялпи хатловдан ўтказсин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Қўмитанинг доимий эгалигига берилаётган яйловларнинг кадастр паспортлари тайёрланишини ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишини тўлов ундирилмасдан таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Ипакчилик илмий-тадқиқот институти — «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ихтиёридан;
Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти — Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ихтиёридан;
Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази — «Ўзчорванасл» агентлиги ихтиёридан Қўмитага ўтказилсин.
Ипакчилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятларида ташкил қилинаётган, қишлоқ хўжалигидаги билим ва инновациялар тизимини ўз ичига олган Агрохизматлар марказлари билан чуқур интеграциялашувини;
пиллачилик ва қоракўлчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига Агрохизматлар марказлари орқали билимлар бериш, уларни илмий-амалий қўллаб-қувватлаш ва хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилишини таъминласин.
2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети ва Самарқанд ветеринария медицинаси институти филиалларида қоракўлчилик соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича махсус йўналишлар очишни назарда тутсин;
Самарқанд ветеринария ва медицина техникумида майда шоҳли молларни кўпайтириш ҳамда ипак қурти етиштириш бўйича кадрлар тайёрланишини таъминласин;
Марғилон шаҳридаги 1-сон касб-ҳунар мактабида ипак қурти етиштириш, хом ипакни қайта ишлаш ва ипакдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кадрлар тайёрланишини таъминласин;
Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Ипакчилик илмий-тадқиқот институти уларга майда шоҳли молларни ва ипак қуртини кўпайтириш бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил қилишда илмий-методик ёрдам кўрсатиш вазифасини юклаган ҳолда тегишинча Самарқанд ветеринария ва медицина техникумига ва Марғилон шаҳридаги 1-сон касб-ҳунар мактабига бириктирилсин.
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
2020 йил 1 ноябрга қадар қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган мавжуд яйловларни ялпи хатловдан ўтказишда Комиссияга кўмаклашсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кластерлар томонидан фойдаланилмаётган яйловларнинг захирага қайтарилиши, давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳамда очиқ электрон танлов орқали жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилишини таъминласин.
(14-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси кластерлар томонидан фойдаланилмаётган яйловларнинг ўрмон хўжаликларига қайтарилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда ижарага берилишини таъминласин.
(14-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
в) Қўмита 2021 йил 1 июлга қадар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
иштирокчиларнинг кластерлар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича аниқ мажбуриятларини белгилаган ҳолда, ташаббускорлар ҳамда Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти билан шартномалар тузсин;
кластер иштирокчилари ўртасида кооперация алоқалари ўрнатилишини таъминласин;
олис чўл ҳудудларида майда шоҳли наслдор молларни суғориш учун мавжуд иншоотлар (тик ва шахтали қудуқлар)ни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш бўйича 2021 йилга мўлжалланган дастурни тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан бирга Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари (шу жумладан ипак момиғи) ва хом ипакни олиб чиқиш устидан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 2 сентябрь,
ПФ-6059-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2021 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида қоракўлчиликни ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р | Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2021 йил | 2022 йил | 2023 йил | 2024 йил | 2025 йил | |
1. | Яйловлар майдони | минг гектар | 17416 | 17416 | 17416 | 17416 | 17416 | |
2. | Қоракўл наслли қўйлар | минг бош | 6261 | 6871 | 7872 | 8630 | 9494 | |
3. | Жун ишлаб чиқариш | минг тонна | 15026 | 16491 | 18892 | 20711 | 22784 | |
4. | Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш | минг тонна | 6011 | 6597 | 7558 | 8286 | 9115 | |
5. | Гиламлар ишлаб чиқариш | минг м2 | 299,1 | 329,2 | 377,3 | 412,6 | 454,8 | |
6. | Кигиз ишлаб чиқариш | минг м2 | 3137 | 3406 | 3852 | 4193 | 4585 | |
7. | Терилар ишлаб чиқариш | минг дона | 607,1 | 666,4 | 764,6 | 837,2 | 921,6 | |
8. | Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш | минг дона | 242 | 266,2 | 304,2 | 334,5 | 366,6 | |
9. | Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш | млн долл. | 14,9 | 24,9 | 29,8 | 34,6 | 44,4 | |
10. | Инвестициялар ҳажми | млн долл. | 14,9 | 14,9 | 14,9 | 14,9 | 14,9 | |
11. | Иш жойлари | Доимий | штат бирлиги | 36084 | 39692 | 45645 | 50211 | 55514 |
Мавсумий | 48386 | 53222 | 61206 | 67328 | 74438 | |||
Жами | 84469 | 92916 | 106852 | 117538 | 129952 |
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармонига
2.1-ИЛОВА
2021 — 2025 йилларга мўлжалланган Қорақалпоғистон Республикасида қоракўлчиликни ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р | Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2021 йил | 2022 йил | 2023 йил | 2024 йил | 2025 йил | |
1. | Яйловлар майдони | минг гектар | 4596 | 4596 | 4596 | 4596 | 4596 | |
2. | Қоракўл наслли қўйлар | минг бош | 343 | 874 | 1500 | 1725 | 1838 | |
3. | Жун ишлаб чиқариш | минг тонна | 823 | 2098 | 3600 | 4140 | 4411 | |
4. | Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш | минг тонна | 329 | 839 | 1440 | 1656 | 1765 | |
5. | Гиламлар ишлаб чиқариш | минг м2 | 16 | 42 | 72 | 83 | 88 | |
6. | Кигиз ишлаб чиқариш | минг м2 | 287 | 315 | 363 | 399 | 441 | |
7. | Терилар ишлаб чиқариш | минг дона | 33 | 85 | 146 | 167 | 178 | |
8. | Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш | минг дона | 13 | 34 | 58 | 67 | 71 | |
9. | Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш | минг долл. | 800 | 3500 | 5600 | 6607 | 8606 | |
10. | Инвестициялар ҳажми | минг долл. | 820 | 1900 | 2836 | 3202 | 3166 | |
11. | Иш жойлари | Доимий | Штат бирлиги | 6999 | 7698 | 8853 | 9738 | 10767 |
Мавсумий | 9380 | 10317 | 11865 | 13052 | 14430 | |||
Жами | 16378 | 18016 | 20718 | 22790 | 25197 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармонига
2.3-ИЛОВА
2021 — 2025 йилларга мўлжалланган Бухоро вилоятида қоракўлчиликни ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р | Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2021 йил | 2022 йил | 2023 йил | 2024 йил | 2025 йил | |
1. | Яйловлар майдони | минг гектар | 2355 | 2355 | 2355 | 2355 | 2355 | |
2. | Қоракўл наслли қўйлар | минг бош | 1968 | 1968 | 1968 | 1968 | 1968 | |
3. | Жун ишлаб чиқариш | минг тонна | 4723 | 4723 | 4723 | 4723 | 4723 | |
4. | Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш | минг тонна | 1889 | 1889 | 1889 | 1889 | 1889 | |
5. | Гиламлар ишлаб чиқариш | минг м2 | 94 | 94 | 94 | 94 | 94 | |
6. | Кигиз ишлаб чиқариш | минг м2 | 307 | 337 | 388 | 427 | 472 | |
7. | Терилар ишлаб чиқариш | минг дона | 191 | 191 | 191 | 191 | 191 | |
8. | Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш | минг дона | 76 | 76 | 76 | 76 | 76 | |
9. | Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш | минг долл. | 4707 | 7000 | 7444 | 9000 | 9215 | |
10. | Инвестициялар ҳажми | минг долл. | 4508 | 4280 | 3721 | 3383 | 3368 | |
11. | Иш жойлари | Доимий | Штат бирлиги | 7506 | 8257 | 9495 | 10445 | 11548 |
Мавсумий | 10051 | 11056 | 12714 | 13986 | 15463 | |||
Жами | 17557 | 19313 | 22210 | 24431 | 27011 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармонига
2.4-ИЛОВА
2021 — 2025 йилларга мўлжалланган Жиззах вилоятида қоракўлчиликни ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р | Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2021 йил | 2022 йил | 2023 йил | 2024 йил | 2025 йил | |
1. | Яйловлар майдони | минг гектар | 621 | 621 | 621 | 621 | 621 | |
2. | Қоракўл наслли қўйлар | минг бош | 83 | 87 | 140 | 175 | 248 | |
3. | Жун ишлаб чиқариш | минг тонна | 199,2 | 209 | 336 | 420 | 595 | |
4. | Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш | минг тонна | 80 | 84 | 134 | 168 | 238 | |
5. | Гиламлар ишлаб чиқариш | минг м2 | 4 | 4 | 7 | 8 | 12 | |
6. | Кигиз ишлаб чиқариш | минг м2 | 39 | 43 | 49 | 54 | 60 | |
7. | Терилар ишлаб чиқариш | минг дона | 8 | 8 | 14 | 17 | 24 | |
8. | Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш | дона | 3000 | 3000 | 5000 | 7000 | 9000 | |
9. | Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш | минг долл. | 203 | 339 | 408 | 473 | 1161 | |
10. | Инвестициялар ҳажми | минг долл. | 198 | 189 | 264 | 250 | 386 | |
11. | Иш жойлари | Доимий | Штат бирлиги | 975 | 1073 | 1233 | 1357 | 1500 |
Мавсумий | 1265 | 1391 | 1600 | 1760 | 1946 | |||
Жами | 2240 | 2464 | 2833 | 3117 | 3446 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармонига
2.5-ИЛОВА
2021 — 2025 йилларга мўлжалланган Қашқадарё вилоятида қоракўлчиликни ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р | Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2021 йил | 2022 йил | 2023 йил | 2024 йил | 2025 йил | |
1. | Яйловлар майдони | минг гектар | 1214 | 1214 | 1214 | 1214 | 1214 | |
2. | Қоракўл наслли қўйлар | минг бош | 1812 | 1812 | 1812 | 1812 | 1812 | |
3. | Жун ишлаб чиқариш | минг тонна | 4349 | 4349 | 4349 | 4349 | 4349 | |
4. | Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш | минг тонна | 1740 | 1740 | 1740 | 1740 | 1740 | |
5. | Гиламлар ишлаб чиқариш | минг м2 | 87 | 87 | 87 | 87 | 87 | |
6. | Кигиз ишлаб чиқариш | минг м2 | 435 | 435 | 435 | 435 | 435 | |
7. | Терилар ишлаб чиқариш | минг дона | 176 | 176 | 176 | 176 | 176 | |
8. | Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш | минг дона | 70 | 70 | 70 | 70 | 70 | |
9. | Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш | минг долл. | 4334 | 6121 | 6829 | 7564 | 8467 | |
10. | Инвестициялар ҳажми | минг долл. | 4300 | 3977 | 3426 | 3265 | 3125 | |
11. | Иш жойлари | Доимий | Штат бирлиги | 6900 | 7590 | 8729 | 9602 | 10616 |
Мавсумий | 9250 | 10175 | 11701 | 12872 | 14231 | |||
Жами | 16151 | 17766 | 20430 | 22473 | 24847 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармонига
2.6-ИЛОВА
2021 — 2025 йилларга мўлжалланган Навоий вилоятида қоракўлчиликни ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р | Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2021 йил | 2022 йил | 2023 йил | 2024 йил | 2025 йил | |
1. | Яйловлар майдони | минг гектар | 7145 | 7145 | 7145 | 7145 | 7145 | |
2. | Қоракўл наслли қўйлар | минг бош | 1549 | 1600 | 1881 | 2300 | 2856 | |
3. | Жун ишлаб чиқариш | минг тонна | 3718 | 3840 | 4514 | 5520 | 6854 | |
4. | Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш | минг тонна | 1487 | 1536 | 1806 | 2208 | 2742 | |
5. | Гиламлар ишлаб чиқариш | минг м2 | 74 | 77 | 90 | 110 | 137 | |
6. | Кигиз ишлаб чиқариш | минг м2 | 446 | 490 | 564 | 620 | 686 | |
7. | Терилар ишлаб чиқариш | минг дона | 150 | 155 | 182 | 223 | 277 | |
8. | Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш | минг дона | 60 | 62 | 73 | 89 | 111 | |
9. | Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш | минг долл. | 3700 | 6000 | 7300 | 8299 | 13372 | |
10. | Инвестициялар ҳажми | минг долл. | 3953 | 3479 | 3630 | 3736 | 3587 | |
11. | Иш жойлари | Доимий | Штат бирлиги | 10806 | 11886 | 13669 | 15036 | 16624 |
Мавсумий | 14576 | 16033 | 18438 | 20282 | 22424 | |||
Жами | 25381 | 27919 | 32107 | 35318 | 39048 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармонига
2.8-ИЛОВА
2021 — 2025 йилларга мўлжалланган Самарқанд вилоятида қоракўлчиликни ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р | Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2021 йил | 2022 йил | 2023 йил | 2024 йил | 2025 йил | |
1. | Яйловлар майдони | минг гектар | 707 | 707 | 707 | 707 | 707 | |
2. | Қоракўл наслли қўйлар | минг бош | 460 | 461 | 461 | 461 | 461 | |
3. | Жун ишлаб чиқариш | минг тонна | 1104 | 1106 | 1106 | 1106 | 1106 | |
4. | Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш | минг тонна | 442 | 443 | 443 | 443 | 443 | |
5. | Гиламлар ишлаб чиқариш | минг м2 | 22 | 22 | 22 | 22 | 22 | |
6. | Кигиз ишлаб чиқариш | минг м2 | 72 | 79 | 91 | 100 | 111 | |
7. | Терилар ишлаб чиқариш | минг дона | 45 | 45 | 45 | 45 | 45 | |
8. | Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш | минг дона | 18 | 18 | 18 | 18 | 18 | |
9. | Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш | минг долл. | 1102 | 1671 | 1732 | 1849 | 2158 | |
10. | Инвестициялар ҳажми | минг долл. | 1100 | 1002 | 871 | 792 | 824 | |
11. | Иш жойлари | Доимий | Штат бирлиги | 1792 | 1971 | 2267 | 2494 | 2757 |
Мавсумий | 2359 | 2595 | 2984 | 3282 | 3629 | |||
Жами | 4151 | 4566 | 5251 | 5776 | 6386 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармонига
2.9-ИЛОВА
2021 — 2025 йилларга мўлжалланган Сурхондарё вилоятида қоракўлчиликни ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р | Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2021 йил | 2022 йил | 2023 йил | 2024 йил | 2025 йил | |
1. | Яйловлар майдони | минг гектар | 737 | 737 | 737 | 737 | 737 | |
2. | Қоракўл наслли қўйлар | минг бош | 45 | 65 | 104 | 177 | 295 | |
3. | Жун ишлаб чиқариш | минг тонна | 108 | 156 | 250 | 424 | 708 | |
4. | Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш | минг тонна | 43 | 62 | 100 | 170 | 283 | |
5. | Гиламлар ишлаб чиқариш | м2 | 2000 | 3000 | 5000 | 8000 | 14000 | |
6. | Кигиз ишлаб чиқариш | м2 | 46000 | 51000 | 58000 | 64000 | 71000 | |
7. | Терилар ишлаб чиқариш | дона | 4000 | 6000 | 10000 | 17000 | 29000 | |
8. | Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш | дона | 2000 | 3000 | 4000 | 7000 | 11000 | |
9. | Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш | минг долл. | 114 | 260 | 434 | 786 | 1381 | |
10. | Инвестициялар ҳажми | минг долл. | 107 | 141 | 196 | 304 | 460 | |
11. | Иш жойлари | Доимий | Штат бирлиги | 1106 | 1217 | 1399 | 1539 | 1702 |
Мавсумий | 1505 | 1655 | 1904 | 2094 | 2315 | |||
Жами | 2611 | 2872 | 3303 | 3633 | 4017 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.10-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.11-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.12-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармонига
2.13-ИЛОВА
2021 — 2025 йилларга мўлжалланган Хоразм вилоятида қоракўлчиликни ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р | Кўрсаткичлар | Ўлчов бирлиги | 2021 йил | 2022 йил | 2023 йил | 2024 йил | 2025 йил | |
1. | Яйловлар майдони | гектар | 41000 | 41000 | 41000 | 41000 | 41000 | |
2. | Қоракўл наслли қўйлар | бош | 1000 | 4000 | 6000 | 12000 | 16000 | |
3. | Жун ишлаб чиқариш | тонна | 2000 | 10000 | 14000 | 29000 | 38000 | |
4. | Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш | тонна | 1000 | 4000 | 6000 | 12000 | 15000 | |
5. | Гиламлар ишлаб чиқариш | м2 | 50 | 190 | 290 | 580 | 770 | |
6. | Кигиз ишлаб чиқариш | минг м2 | 1505 | 1656 | 1904 | 2094 | 2309 | |
7. | Терилар ишлаб чиқариш | дона | 100 | 400 | 600 | 1200 | 1600 | |
8. | Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш | дона | — | 200 | 200 | 500 | 600 | |
9. | Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш | долл. | 4000 | 15000 | 22000 | 40000 | 84000 | |
10. | Инвестициялар ҳажми | долл. | 2300 | 4300 | 7500 | 8600 | 11000 | |
11. | Иш жойлари | Доимий | Штат бирлиги | 101 | 112 | 128 | 141 | 156 |
Мавсумий | 92 | 102 | 117 | 128 | 142 | |||
Жами | 194 | 213 | 245 | 270 | 298 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган Яйловларни хатловдан ўтказиш ва ҳолатини ўрганиш бўйича комиссия
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. | лавозими бўйича | — | Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси, Комиссия раҳбари |
2. | Х. Тўрахўжаев | — | Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси, Комиссия раҳбари ўринбосари |
3. | лавозими бўйича | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари |
4. | Н. Бакиров | — | Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси |
5. | Ш. Тешаев | — | Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари |
6. | Ш. Рахимов | — | Бош прокурор ўринбосари |
7. | С. Нишанбаев | — | Ички ишлар вазирининг ўринбосари |
8. | А. Икрамов | — | Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари |
9. | лавозими бўйича | — | Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасининг раиси |
Изоҳ:
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Комиссия ишига келишув бўйича бошқа вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик жамиятлари ва фуқаролик жамияти институтлари раҳбарлари ва мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 06/20/6059/1256-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон; 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон, 16.12.2021 й., 06/21/34/1164-сон)