Республикада пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожлантириш, ипак қуртини парвариш қилиш ва пилла етиштириш жараёнларини узлуксиз такомиллаштириш, пилла, хом ипак, ипак калава ишлаб чиқариш ва уларни чуқур қайта ишлашнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда қишлоқ жойларда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини оширишни таъминлайдиган ягона ва яхлит ташкилий-технологик тизимни барпо этиш асосида пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4047-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 07/18/4047/2269-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Пилла» ҳудудий бирлашмалари негизида ташкил этиладиган ҳудудий «Агропилла» масъулияти чекланган жамиятлари;
туман ва туманлараро «Пилла» масъулияти чекланган жамиятлари негизида ташкил этиладиган туман «Агропилла» масъулияти чекланган жамиятлари;
ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани қайта ишлаш ҳамда ипак газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар.
а) озуқа базасини такомиллаштириш бўйича:
тармоқнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, тут қаторлари ва тутзорларни кенгайтириш мақсадида суғориладиган ер майдонлари ажратиш бўйича тегишли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш;
ипак қурти парвариш қилинмайдиган даврларда пиллахоналар ва тутзорларда иккиламчи фаолиятни амалга ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш, уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш;
б) ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш, тайёрлаш ва бирламчи қайта ишлаш бўйича:
Уюшма таркибига кирувчи ташкилотларга ипак қуртининг юқори маҳсулдор зотларини яратиш, парвариш қилиш ва сифатли уруғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда кўмаклашиш;
республика ҳудудлари бўйича пилла етиштиришнинг прогноз ҳажмларини белгилаш, пилла тайёрлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари бўйича пилла етиштириш учун буюртмаларни жойлаштириш;
сифатли пилла етиштириш ва тайёрлаш, уни дастлабки қайта ишлаш, хом ипак ва ипак калава ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилишни ташкил этиш;
в) пиллани чуқур қайта ишлашни ташкил этиш бўйича:
ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва унинг сифатини янада яхшилаш, унинг энг харидоргир турлари ва дизайнини ўзлаштириш, тармоқ маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этишга доир ишларни самарали ташкил этиш;
маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, ипак маҳсулотлари нархини шакллантиришнинг мақбул механизмини яратиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда тайёр ипак маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш;
г) тармоқни жадал ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўйича:
пиллачилик тармоғини ривожлантириш борасида қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестициявий ва экспорт сиёсатини изчил юритиш ҳамда ички ва ташқи бозордаги нархлар мониторингини олиб бориш;
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, имтиёз ва енгилликлар бериш, халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб қилиш орқали Уюшма таркибига кирувчи ташкилотларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига кўмаклашиш;
Уюшма таркибига кирувчи ташкилотлар манфаатларини кўзлаб, давлат божини тўламасдан судга даъво аризалари тайёрлаш ва тақдим этиш ҳамда давлат органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) қўлда тўқилган гиламчиликни ривожлантириш бўйича:
қўлда тўқилган гиламларнинг ички ва ташқи бозорларини тизимли таҳлил қилиш;
тадбиркорлик субъектларини қўлда гилам тўқиш кооперацияларига жалб қилиш, уларни гиламчилик соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиши учун ўқитиш, шунингдек, бу жараёнга хорижий мамлакатлардан малакали мутахассисларни жалб қилиш ва инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш;
банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни гиламчилик билан шуғулланишга қизиқтириш, уларни ўқитиш ва малакасини ошириш, гилам тўқиш кўникмасини шакллантириш, жойларда кичик ишлаб чиқариш цехлари ҳамда аҳоли хонадонларида гилам тўқишни ташкил этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашда кўмаклашиш;
ҳудудларда ипак, ипак чиқиндилари, жун ва пахта аралашмали гиламлар тўқишни ташкил этиш учун ҳунармандлар ва ташкилотларни керакли миқдорда хомашё ҳамда гилам тўқиш дастгоҳлари ва мосламалари билан таъминлаш чораларини кўриш;
қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида ипакни қайта ишлаш ташкилотлари, чорвачилик хўжаликлари ва гиламчилик ҳунармандлари ўртасида кооперацияни йўлга қўйишда кўмаклашиш;
гиламчиликка оид семинар, анжуман, ярмарка ва кўргазмалар ташкил қилиш, шунингдек, маҳаллий гиламчилик ташкилотлари ҳамда ҳунармандларининг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этишида амалий ёрдам кўрсатиш;
халқаро сифат стандартларини жорий қилиш ва қўлда тўқилган гиламчилик маҳсулотларини экспорт қилиш ишларини ташкил этиш бўйича яқиндан кўмаклашиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги ПҚ-4759-сонли қарорига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 07/20/4759/0970-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4047-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 07/18/4047/2269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги ПҚ-4759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 07/20/4759/0970-сон)
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари муассислар умумий йиғилишининг қарори билан сайланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тасдиқланади ҳамда мақомига кўра тегишли равишда вазир ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг жорий таъминоти ва фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига шартнома асосида кирувчи пиллачилик тармоғи ташкилотларининг ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4047-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 07/18/4047/2269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4047-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 07/18/4047/2269-сон)
Ишчи гуруҳга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда 2017 — 2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс равишда янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юклансин.
Ишчи гуруҳ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда қуйидаги устувор вазифаларга эътиборни қаратсин:
Уюшма ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш, пиллачилик соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
янги тутзорларни барпо этиш, тут қаторларини кенгайтириш ва мавжуд тутзорларни модернизация қилиш орқали пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
ипак қурти уруғининг маҳсулдор зотларини яратиш ва жорий этиш, импортни қисқартириш ва келгусида республиканинг ички эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;
пилла етиштириш ва тайёрлаш ҳажмларини босқичма-босқич кўпайтириш, сифатини янада яхшилаш, ипак қуртининг маҳсулдорлигини ошириш;
пиллага дастлабки ишлов беришнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини хатловдан ўтказиш, ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
пиллачилик тармоғи ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун кўмир, полиэтилен, полипропилен, минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материалларини ўз вақтида, тартибга солинадиган нархлар бўйича ажратиш орқали белгиланган тартибда моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ҳамда пиллачилик тармоғининг хўжалик юритувчи субъектларини электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш;
сифат менежментининг замонавий усулларини, тайёр маҳсулотнинг харидоргир турлари ва дизайнини кенг жорий этиш, унинг халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштирилиши ва стандартлаштирилишини таъминлаш;
кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида пиллачилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш ва янгилаш.
ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлаш, тайёр ипак маҳсулотлар ҳамда пиллачилик тармоғи учун ёрдамчи материалларни (сунъий пилла ўраш дасталари) ишлаб чиқаришдан олинадиган даромадлар — юридик шахсларнинг ягона солиқ тўловини тўлашдан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар ҳамда ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани тайёрлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари томонидан олиб келинадиган пилла йигириш ва ипак газлама тўқиш дастгоҳларининг эҳтиёт қисмлари, тут дарахти уруғи ва кўчатлари, ипак қуртининг суперэлита, элита ва саноат уруғлари белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2019 й., 07/19/4411/3500-сон)
уй шароитида тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи (касаначи)лар — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилсин;
пилла етиштирувчи ташкилотлар — пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначилар ва бошқа ишчи-пиллакорлар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлари бўйича ягона ижтимоий тўловдан озод этилсин ва бундан бўшаган маблағлар касаначилар ва ишчи-пиллакорларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
LexUZ шарҳи
Ушбу қарор «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 30 мартдаги 62-63 (6756-6757)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 март,
ПҚ-2856-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг
ташкилий тузилмаси
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бухоро (1), Қашқадарё (1) ва Сурхондарё (1) вилоятларидаги ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари | Қорақалпоғистон Республикаси (1) ва Хоразм (1) вилоятидаги ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари | Самарқанд (1), Навоий (1) ва Жиззах (1) вилоятларидаги ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари | Фарғона (1), Наманган (1) ва Андижон (1) вилоятларидаги ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари | Тошкент (1) ва Сирдарё (1) вилоятларидаги ҳудудий «Агропилла» МЧЖлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||
Самарқанд (14), Навоий (5) ва Жиззах (12) вилоятларидаги туман «Агропилла» МЧЖлари | Фарғона (15), Наманган (12) ва Андижон (14) вилоятларидаги туман «Агропилла» МЧЖлари | Тошкент (10) ваСирдарё (8) вилоятларидаги туман «Агропилла» МЧЖлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бухоро (10), Қашқадарё (12) ва Сурхондарё (12) вилоятларидаги туман «Агропилла» МЧЖлари | Қорақалпоғистон Республикаси (7) ва Хоразм (10) вилоятидаги туман «Агропилла» МЧЖлари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Самарқанд (3), Навоий (1) ва Жиззах* вилоятларида жойлашган ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар | Фарғона (4), Наманган (2) ва Андижон (4) вилоятларида жойлашган ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар | Тошкент (2) ва Сирдарё* вилоятларида жойлашган ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бухоро*, Қашқадарё (1) ва Сурхондарё (1) вилоятларида жойлашган ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар | Қорақалпоғистон Республикаси* ва Хоразм вилоятида (1) жойлашган ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Самарқанд (4), Навоий (2) ва Жиззах (1) вилоятларидаги пиллани қайта ишлаш ташкилотлари | Фарғона (5), Наманган (4) ва Андижон (4) вилоятларидаги пиллани қайта ишлаш ташкилотлари | Тошкент (1) ва Сирдарё* вилоятларидаги пиллани қайта ишлаш ташкилотлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси (1) ва Хоразм (1) вилоятидаги пиллани қайта ишлаш ташкилотлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бухоро (4), Қашқадарё (1) ва Сурхондарё (2) вилоятларидаги пиллани қайта ишлаш ташкилотлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Фарғона (3), Наманган (2) ва Андижон* вилоятларидаги ипак газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкилотлари | Тошкент* ва Сирдарё* вилоятларидаги ипак газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкилотлари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси* ва Хоразм* вилоятидаги ипак газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкилотлари | Самарқанд*, Навоий* ва Жиззах* вилоятларидаги ипак газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкилотлари | |||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бухоро (1), Қашқадарё* ва Сурхондарё* вилоятларидаги ипак газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкилотлари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Изоҳ. Ушбу ташкилотларнинг «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ташкилий тузилмасига киритиш ёки ундан чиқариш шартнома асосида амалга оширилади.
* Янги корхоналарни ташкил этиш кўзда тутилган.
** Илмий-тадқиқот соҳасида «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.
LexUZ шарҳи
1-илова норкасмий таржима.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 53 нафар.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 07/20/4817/1254-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорига
4-ИЛОВА
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
З.Т. Мирзаев | — | Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раиси |
С.Х. Бекенов | — | иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раиси ўринбосари |
А.Ж. Вахабов | — | қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари |
М.М. Мирзаев | — | молия вазири ўринбосари |
Ш.О. Туляганов | — | ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари |
А.А. Усманов | — | адлия вазири ўринбосари |
Д.А. Хидоятов | — | Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси |
С.С. Ходжаев | — | Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари |
Б.Я. Раимов | — | Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
Х.А. Шакиров | — | Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари |
И.У. Ҳайдаров | — | «Ўзбекенгилсаноат» АЖ раиси |
Лавозими бўйича | — | Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари ахборот-таҳлил департаменти мудири, Ишчи гуруҳ котиби |
LexUZ шарҳи
4-илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 204-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 07/18/4047/2269-сон, 01.08.2019 й., 07/19/4411/3500-сон; 26.06.2020 й., 07/20/4759/0970-сон, 03.09.2020 й., 07/20/4817/1254-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)