"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Раис:

ipaksanoat

Сайфуллаев Икром Акмал Ўғли

"Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг Бошқарув раиси в.б.

+998 71 267 23 63
Функциялар ва вазифалар
Уюшма бошқарув Раиси ва унинг ўринбосарлари уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан тайинланади: Уюшма фаолияти ва унинг ижроия органи фаолиятига раҳбарлик қилади, юклатилган вазифаларни бажариш ва мазкур Уставга риоя қилиниши учун шахсан жавобгардир, ўринбосарлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди. Уюшма фаолиятига таъллуқли масалаларни ҳал қилишда уларнинг ваколартларини белгилайди: Ижроия органи тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради: Республика қонунчилиги ва меъёрий актларининг, уюшма аъзолари йиғилиши қарорларининг ва ўз бўйруқларининг бажарилишини назорат қилишни таъминлайди: Республика ва хорижий давлатларнинг исталган юридик ва жисмоний шахслари билан муносабатларда уюшма номидан ишончномасиз иш кўради ва унинг номидан битимлар, шартномалар тузишига ишонч қоғозларини беради: Уюшма ходимлари штат жадвалини, унинг таркибий бўлинмалари ҳақидаги низомларни ходимларни мукофотлаш ва Уюшманинг барча тизимлари ҳақидаги Низомларни тасдиқлайди: Уюшма ҳодимларини лавозимига тайинлайди ва озод этади, мансаб маошларини ва унга қўшимча ҳақини белгилайди, ходимларни рағбатлантиради ва уларга нисбатан жазо чоралар қўллайди: Бошқарув раисининг қарори уюшманинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши шартдир: Ишончномалар беради, пул маблағлари ва моддий бойликлар олиш учун ҳисоб-китобларни ва тўлов ҳужжатларини имзолайди: Банкларда Уюшма ҳисоб рақамларини очади: Қонунчиликда белгиланган бошқа вазифаларни бажаради.