"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

2022 йил баҳорги пилла мавсумидаги ишларни самарали ташкил этиш масалалари муҳокама этилди

2022-03-29 18:34:10

 

2022 йил баҳорги пилла мавсумидаги ишларни самарали ташкил этиш масалалари муҳокама этилди

 

 Жорий йилнинг 16 март куни видеоконференция шаклида ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 12 январда бўлиб ўтган йиғилишда экспорт бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Бошқарув раиси Баҳром Шарипов, раиснинг бош маслаҳатчиси, раис ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директори, Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, ҳудудий “Агропилла” МЧЖлари ҳамда пиллани қайта ишлаш корхоналари раҳбарлари иштирок этишди.


Мажлисда энг долзарб масалалар: 2022 йил баҳорги пилла мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, ХХРдан келтириладиган хорижий ипак қурти уруғларини музлаткичларга жойлаштириш, инкубаторияларнинг жиҳозлаш ва мавсумга шай ҳолатга келтириш, наслли ипак қурти парваришлаш ва уруғ тайёрлаш, “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида тут кўчатларини экиш, экспорт кўрсаткичларини бажариш ва пиллачиликда бандликни таъминлаш каби устувор вазифалар муҳокама қилинди. 


Маълумки, жорий йилнинг 12 февраль куни Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишида иқтисодиёт тармоқлари, шу жумладан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналар томонидан амалга ошириладиган экспорт ҳажмлари тасдиқланган ва уларни ўз вақтида бажариш мақсадида тармоқ корхоналари томонидан жорий йилнинг биринчи чораги ва март ойи учун белгиланган экспорт кўрсаткичларини таъминлаш масалалари доимий муҳокама қилиниб келинмоқда. Экспортчи тармоқ корхоналари раҳбарлари ва масъуллар билан учрашувлар, мулоқот ва йиғилишларда аниқланган муаммоли масалалар Уюшма ваколати доирасида ҳал этилмоқда. Уюшма ваколат доирасига кирмайдиган ҳолатлар Ташқи садо, инсвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига киритилган. 

Видоконференцияда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан экспортчи корхоналарга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилаётганлиги, йиғилишлар ва бевосита ўтказилган учрашув ва мулоқотлар давомида аниқланган зиддиятли ҳолатлар бартараф этилаётганлигига қарамасдан, айрим корхоналарда экспорт ҳажмини таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётганлиги таъкидланди. Шунингдек, ипак қурти парваришлаш ва уруғ тайёрлашда қолоқликка йўл қўйган ипак қурти уруғчилиги корхоналари қувватлари таҳлил қилиниб, ҳар бир уруғчилик корхонаси фаолиятини ривожлантириш бўйича ўн кун муддатда Уюшмага ахборот киритиш белгилаб қўйилди.  


  Ишчи гуруҳ аъзоларига доимий равишда ҳар бир экспортчи-саноат корхонаси билан тизимли тарзда ишлашни йўлга қўйиш, ҳар ҳафтада корхоналарга ташриф буюрган ҳолда, қайта ишлаш жараёнларини кўздан кечириш ва аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда Ҳар ўн кунда бу ҳақида Уюшмага ахборот бериб бориш вазифалари юклатилди. 
  “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Бандликни таъминлаш штабига жойларда бу борада ишларни ташкил этиш, солиқ идоралари билан ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган ишларни назорат қилишни кучайтириш бўйича топшириқ берилди.