"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Қўмита раиси Қозоғистонлик ҳамкорлар билан учрашди

2024-02-03 10:49:20

 

Бугун Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси И.Ергашев "Казак жибеки" уюшмаси раиси С.Бакиров ҳамда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокимлиги Тадбиркорлик ва саноат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Абдуразаковаларни қабул қилди.

 

Маълумки, Қозоғистонда ҳам Ўзбекистон тажрибаси асосида пиллачиликни ривожлантиришга киришилган.

 

Бугунги учрашувда ҳам ана шу ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича баъзи масалалар муҳокама қилинди.

 

Хусусан жорий йил баҳор мавсумида Андижон вилоятидаги "Ипак кўчат" тутчилик кластери томонидан қозоғистонлик ҳамкорларга қиймати 2 миллион долларга тенг тут кўчатларини етказиб беришга келишиб олинди.

 

Шунингдек, уруғчилик ва илмий-назарий жиҳатдан ривожланиш учун ўзбек олимларини жалб қилиш бўйича ҳам масалалар муҳокама қилинди.