"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Видеоконференсалоқа орқали кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

2024-01-31 11:34:51

 

Бугун Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси И.Ергашев бошчилигида ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбарлари ва ипакчилик кластерлари, уруғчилик корхоналари ва тутчилик хўжаликлари раҳбарлари иштирокида видеоконференсалоқа орқали кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Мазкур йиғилишда жорий йил баҳорги пилла етиштириш мавсуми учун касаначилар билан шартнома тузиш ишларининг ҳолати, пилла қурти озуқа базасини ривожлантириш мақсадида баҳорги мавсумда ҳудудларда тут кўчатларини экиш ишларини ташкил қилиш, ҳамда ижро интизоми каби масалалар кўриб чиқилди.

 

Баҳорги пилла етиштириш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил қилиш, жорий камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма берилди.