"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида  видеоконференсалоқа орқали йиғилиш бўлиб ўтди

2024-01-29 20:31:22

 

Бугун Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Маҳкамова бошчилигида Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Хоразм вилоятлари ҳудуддий "Агропилла" раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирокида видеоконференсалоқа орқали йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Мазкур йиғилишда юқорида таъкидланган вилоятларда намуна сифатида ветнам усулида пилла етиштиришни жорий қилиш, пилла қурти боқишда агротехник воситаларга амал қилиниши бўйича илмий-амалий ўқув семинарлари ташкил этиш ҳамда, ҳудудлардаги ишсиз, аммо меҳнатга лаёқати бор хотин-қизларни мазкур соҳага жалб қилиш ва уларни ўқитиш масалалари муҳокама қилинди. 

 

Йиғилиш давомида мазкур йўналишда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди, ҳамда жойларда ижро этилиши юзасидан кўрсатма берилди.