"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Сирдарёда илғор тажрибаларни оммалаштиришга бағишланган республика кўргазмали семинари бўлиб ўтди

2024-01-29 20:29:51

 


Жорий йилнинг 24 январь куни Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида қишлоқ хўжалигида илғор тажрибаларни оммалаштиришга бағишланган республика кўргазмали семинари бўлиб ўтди.

 

Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган аграр соҳага дахлдор мутасадди вакиллар, агрокластер ва илғор фермер хўжаликлари, шунингдек, ҳудудий "Агропилла" раҳбарлари, пиллачилик кластерлари раҳбарлари иштирок этди.

 

Семинар доирасида меҳмонларга Сардоба туманида ташкил этилган замонавий қуртхона фаолияти ҳам таништириб ўтилди.