⚡️Андижон вилоятида янги мавсумолди ишлари
➡️"Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг Андижон вилоятига бириктирилган вакили Намозали Сувонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон "Silk Co" МЧЖ пиллани қайта ишлаш корхонасига бириктирилган Андижон, Марҳамат, Пахтаобод, Избоскан туманларида 2022 - йилги пилла ҳосилини етиштириш учун касаначилар ва фермер хўжаликлари билан тузилган шартномалар хаққонийлигини ўрганиб, зарур топшириқлар берди.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида Қўрғонтепа тумани Қўрғонтепа массивида, Шаҳрихон тумани Ўрта шаҳрихон массивида, Асака тумани Бобур массивида, Қўрғонтепа тумани Навоий массивида, Қўрғонтепа тумани Мамуробод массивида, Қўрғонтепа тумани Қўштепа массивларида тут экиш бўйича семинарлар ташкил қилинди.