Наманган вилоятида ипак қурти парваришининг учинчи мавсумида 7 мингдан зиёд касаначилар такрорий пилла етиштириш жараёнларида меҳнат қилмоқда.
Вилоятда учинчи мавсум учун 3 360 қути ипак қурти уруғи жонлантирилиб, парваришланди. Бугунги кунда улар томонидан етиштирилган пилла хомашёси йиғиб олинмоқда. Мавсум якунида пиллакорлар томонидан 134 тонна пилла хирмони бунёд этилиши кутилаяпти.
Вилоятдаги пиллачилик кластерлари томонидан касаначиларга ҳар 1 кг пилла учун 22 400 сўмдан иш ҳақи тарозининг устида тўлаб берилади.
Бундан ташқари пилла етиштиришнинг тўртинчи мавсуми учун ипак қурти уруғлари шартномалар асосида касаначиларга тарқатиб берилди.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Матбуот хизмати