Жорий йилнинг 7 сентаябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Шарипов раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси бошқарув раиси маслаҳатчиси М.Хакимов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида бўлиб турибди.
Ишчи гуруҳ вилоятдаги мавжуд тутзорларни тўлиқ қайтадан хатловдан ўтказиш ва натижалари бўйича маълумотлар тайёрлайди.
Хатлов ўтказилишидан олдин Ишчи гуруҳ вакиллари Бухоро вилояти “Агропилла” МЧЖда вилоятдаги пиллачилик кластерлари, “Агропилла” МЧЖ ходимлари ва “Уздавлойиҳа” институти Бухоро вилояти бошқармаси раҳбари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда вилоятдаги мавжуд тутзорларни хатловдан ўтказиш ишларида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Матбуот хизмати