"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

"KHIVA SILK FABRIC" ипакни қайта ишлаш корхонаси

Хива шаҳар «Khiva Silk Fabric» масъулияти чекланган жамияти 2017 йил 12 ноябрда давлат руйхатидан ўтказилган. «Khiva Silk Fabric» масъулияти чекланган жамияти фаолияти ягона технологик занжир асосида пиллани қайта ишлаш ва ипак толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини ўз ичига қамраб олади.

Яъни:

- Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун инфратузилмани барпо этиш;

- Пилла етиштириш қуритиш ва бирламчи қайта ишлаш тизимини ривожлантириш доирасида замонавий технологик линияларни ўрнатиш;

- Илғор усулларда янги тут плантацияларини барпо этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш:

- Корхона билан ўзаро хамкорликда фаолият юритувчи хўжаликларда якка тут қаторларини тиклаш ва кўчатчиликни йўлга қўйиш;

- Ихтисослашган қурт боқиш масканларини барпо этиш ва уларда пилла хом ашёси етиштириш;

- Ипак толани бирламчи қайта ишлаш ва йигиришни йўлга қўйиш;

- Ипак момоғи (вата) ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

- Ипак толасидан тайёр мато ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйиш белгиланган.

«Khiva Silk Fabric» масъулияти чекланган жамиятимизга пилла етиштириб бериш Гурлан, Шовот, Қўшкўпир, Хива туманлари бириктирилган. «Khiva Silk Fabric» масъулияти чекланган жамиятининг пиллани қайта ишлаш ва ипак толасидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш лойихасини амалга оширишнинг босқичма-босқич мақсадли 2018-2021 йиллар режасига асосан лойиҳа қиймати 5,0 миллион АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳа дастури киритилди.

2018 йилда инвестиция лойиҳаси дастури бўйича 200 минг АҚШ доллар эквивалетида бино иншоотлар қурилишини амалга оширди. Хитой давлатидан 270 минг АҚШ долларга тенг йиллик қуввати 144 тонна қуруқ пиллани қайта ишлашга мослаштирилган 2 та пиллани йигириш ускунаси ва қолдиқ пиллани қайта ишлаб ипак момоғи чиқарадиган 4 та ускуналар олиб келиб ўрнатилди. Гурлан, Шовот, Қўшкўпир, Хива туманларида 200 минг АҚШ доллар эквивалетида 8 та қурт боқишга ихтисослашган қурт боқиш масканлари қурилди. Шунингдек, 125 минг АҚШ доллар эквивалетида Гурлан туманида 362, Шовот туманида 484,9, Қўшкўпир туманида 474,3 ва Хива туманида 212,2г. Жами 1533,4 гектар ажратилган тутзорларда янги тут плантациялар барпо этилиб, мавжудлари реконструкция қилинди. 2018 йил июл ойидан жамиятимизга Гурлан, Шовот, Қўшкўпир, Хива туманларидан қабул қилинган пилла хом ашёсидан ипак маҳсулотлари ишлаб чикарилиши йўлга қўйилди. Хива шаҳар ва туманимизда ишсиз фуқаролар учун янгидан 130 та ишчи ўринлари яратилиб, асосан хотин-қизлар доимий иш ўринлари билан таъминланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.2018 йилдаги Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПК-3472 карорига асосан, жамиятимиз 2018-2021йилларда пилла тайёрлашни кенгайтириш ва чукур кайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чикариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхатига киритилган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан Хитой, Покистон, Хиндистон, Эрон давлатларига экспорт килинмоқди. 2018 йил III–IV-чорак мобайнида 730.000 (етти юз ўттиз минг) АҚШ доллари ипак махсулотлари ва ипак момиғи экспорт қилинди. 2019 йилда 2.256.000(икки миллиард икки юз эллик олти минг)АКШ долларлик экспорт режаси бажарилди.2020 йилда 2.500.000(Икки миллиард беш юз минг) АКШ долларлик экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

Ипакдан қўлда гилам тўқиш фаолияти амалга оширилиб, 20 та гилам тўқиш дастгохлари ўрнатилиб, 30 та гилам тўқувчи аёллар ишга жалб килинди. 2020 йил охиригача 50 та дастгох ишга туширилиб,ишга мухтож аёллар иш билан таъминланади. 2020 йил Инвестиция лойихаси дастури бўйича ипак маҳсулотини калавалаш,ипакдан мато тайёрлаш дастгоҳларини олиб келтирилиб, ишга тушириш кўзда тутилмокда.