"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Жиззах "Silk Expert Processing" МЧЖ

“Silk Expert Processing” масъулияти чекланган жамияти 2018 йил Жиззах шахри Сайилжойи махалласида 2018 йил 27 июлда ишга туширилиб йўналиши бўйича ўз иш фаолиятини бошлаган. Тасисичи хорижий давлат «ABN-MB» қўшма корхонаси томонидан, Жиззах вилоятида пиллачиликни ривожлантириш, пиллани қайта ишлаб тайёр махсулот ишлаб чиқариб, чет давлатларга экспортни амалга ошириш мақсадида ташкил топган. Корхонамиз Узбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2017 йилги ПҚ 2856-сонли карорига асосан ташкил этилиб «Узбекипаксаноати» уюшмасига аъзо булган. Бу лойиха буйича чет эл инвестори томонидан давлатимизга инветиция олиб кирилиб, Жиззах шахрида 120 та ишчи ўрни яратиш кўзда тутилган. Хозирда инвестор томонидан инвестиция олиб кирилиб, Жиззах шахарининг Сайилжойи маҳалласи Наримонов кўчасида эски козонхона ўрнида пиллани қайта ишлаш фабрикаси ташкил этилди.

Корхонамизда 120 та ишчи ўрни яратилиб, бугунги кунда 120 та ишчи ишга қабул қилинган. 2019 йилда корхонамиз 21 тоннадан зиёд тола маҳсулотини Хитой, Ветнам, Ирон давлатларига Экспорт қилиб белгиланган режани ортиғи билан бажарди. 2020 йилда хам корхонамиз белгиланган режани бажариш мақсадида ишлаб чиқаришни кучайтириш ишлари олиб борилмокда. Корхонага 2020-йилда 4139 қути ипак қурти уруғи етиштириш режалаштирилган бўлиб, ушбу кўрсаткични бажариш учун 2020-йил баҳорги қурт боқиш мавсумида Хитой давлатидан супер элита уруғлари олиб келиб корхонага бириктириб берилган. Шундан, жорий йил 3-4-мавсумларда 200 қути ипак қурти уруғи боқилди. Бу борада ишларимиз давом этмокда.