Хорижлик ҳамкорлар Марғилонда

9 октябрь куни БМТ қошидаги Халқаро савдо марказининг "Этика мода ташаббуси" лойиҳаси бош координатори Клое Мукаи ва лойиҳанинг Ўрта Осиё бўйича маслаҳатчиси Паула Колес Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги "Нурли тонг силк" пиллачилик кластерида бўлишди. 
Лойиҳадан мақсад — ипакчилик тармоғида фаолият кўрсатувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, ҳунармандлар ва иқтидорли дизайнерлар ғояларини дунё миқёсида танитиш.