Ўзбекипаксаноат” уюшмаси огоҳлантиради: ноқонуний ерларни ўзлаштирганлар жазоланади!

Навоий вилоят ҳудудий “Агропилла” МЧЖ мутахассислари томонидан  Кармана тумани Қодир Раҳимов ҳудудининг 
151-контурдаги тутзорнинг 12 сотихида ва Зарафшон ҳудудининг 
29-контуридаги тутзорнинг 2 сотихида ноқонуний қурилишлар аниқланди. 
Туман ҳокимлиги ва прокуратураси билан биргаликда ноқонуний қурилмалар буздириб ташланди.

❗️Айбдорлар тегишли тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди. 
Шунингдек, етказилган зарарни қоплаш мақсадида куз мавсумида тутзорларни тиклаш учун тут кўчатларини экиб бериш мажбуриятини олдилар.