Фарғоналик пиллакорлар кузги ҳосилни йиғишмоқда

Фарғона вилояти пиллакорлари ипак қурти парваришининг учинчи ва тўртинчи мавсумларини ҳам кўтаринкилик билан ўтказишмоқда.

Сабаби жорий мавсумларда вилоятдан жами 10 мингга яқин аҳоли пилла етиштириш жараёнларига қамраб олинди. Учинчи ва тўртинчи мавсум учун жонлантирилган 3 730 қути ипак қурти уруғи касаначилар томонидан парвариш қилиниб, шу кунларда ҳосил йиғиб олиниши бошланди.

                        

Пиллакорлар жорий мавсумда 149 тонна пилла хомашёсини йиғиб олишни мақсад қилишган.

Вилоятдаги пиллачилик кластерлари томонидан касаначиларга ҳар 1 кг пилла учун 22 400 сўм миқдорида иш ҳақи тарозининг устида тўлаб берилади.

                                       

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Матбуот хизмати