Самарқандда такрорий пилла етиштириш мавсумлари авж паллада

Охирги йилларда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси мутасаддилари томонидан хориж тажрибасини ўрганиб, чуқур таҳлил қилган ҳолда мамлакатимизда пилла етиштириш ҳажмини ошириш, пилла етиштирувчи касаначиларни соҳада йил давомида кўпроқ иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида бир йилда 4 маротаба пилла етиштириш жараёни йўлга қўйилди.

Шу кунларда самарқандлик пиллакорлар ҳам ипак қурти парваришининг учинчи ва тўртинчи мавсумларини уюшқоқлик билан ўтказишмоқда.

Эътиборлиси, жорий мавсумларда вилоятдан жами 10 мингдан ортиқ аҳолининг пилла етиштириш жараёнларида бандлиги таъминланган. Учинчи ва тўртинчи мавсум учун жонлантирилган 5 190 қути ипак қурти уруғи касаначилар томонидан парвариш қилиниб, шу кунларда хомашё йиғиб олинмоқда.

                                     

Пиллакорлар жорий мавсумда 208 тоннага яқин тирик пилла хирмонини бунёд қилиш режалаштирилган. Вилоятдаги пиллачилик кластерлари томонидан касаначиларга ҳар 1 кг пилла учун 22 400 сўмдан 30 минг сўмгача бўлган миқдорда иш ҳақи тарозининг устида тўлаб берилади.

                                              

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Матбуот хизмати