Бухоролик пиллакорлар ҳосил йиғмоқда

Шу кунларда бутун республикамиз бўйлаб ипак қурти парваришининг учинчи ва тўртинчи мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, Бухоро вилоятида ҳам ипак қурти уруғлари жонлантирилиб, касаначилар томонидан парвариш қилинмоқда.

Вилоятда пилла етиштиришга жалб этилган касаначилар учун пиллачилик кластерлари томонидан барча шароитлар яратиб берилган.

Пилла етиштиришнинг ушбу мавсумларида бухороликлар томонидан жами 4 200 қути ипак қурти уруғи парвариш қилинади. Айни кунларда тайёр бўлган пилла хомашёсини дастадан йиғиб олиш жараёнларига киришилди. Мавсумлар якунида 168 тоннадан зиёд пилла хирмони бунёд этилади.

Бу мақсад йўлида 10 мингдан зиёд касаначилар жалб қилинган бўлиб, ҳар бир касаначи хонадонида 2-3 нафар киши пилла етиштириш билан банд бўлмоқда.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Матбуот хизмати