Андижонда ҳам пилла йиғим-терими давом этмоқда

Андижон вилоятида ҳам ипак қурти парваришининг учинчи мавсумида етиштирилган пилла ҳосили йиғиб олинмоқда.

Вилоятда 20 мингга яқин касаначилар меҳнати эвазига 7 минг қути ипак қурти парваришланди. Меҳнаткаш пиллакорларимиз ушбу мавсумда ҳар бир қути уруғдан ўртача 40 кг пилла ҳосили териб олмоқда.

Мавсумлар якунида вилоят пиллакорлари томонидан 288 тоннадан зиёд пилла хомашёси йиғиб олиниши режа қилинган.

Пиллачилик кластери томонидан касаначиларга ҳар 1 кг пилла учун 22 400 сўмдан иш ҳақи тарозининг устида тўлаб берилаяпти.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Матбуот хизмати