Фарғонада такрорий пилла етиштириш мавсумларида 10 мингга яқин касаначи банд бўлди

Фарғона вилоятида ипак қурти парваришининг учинчи мавсумида 10 мингга яқин касаначилар такрорий пилла етиштириш жараёнларида меҳнат қилмоқда.

Вилоятда ушбу мавсумлар учун 3 730 қути ипак қурти уруғи жонлантирилиб, парваришланди. Бугунги кунда улар томонидан етиштирилган пилла хомашёси йиғиб олинмоқда. Мавсум якунида пиллакорлар томонидан 149 тонна пилла хирмони бунёд этилиши кутилаяпти.

Вилоятдаги пиллачилик кластерлари томонидан касаначиларга ҳар 1 кг пилла учун 22 400 сўмдан иш ҳақи тарозининг устида тўлаб берилмоқда.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Матбуот хизмати