Россиялик мартабали меҳмон соҳа истиқболлари билан танишди

Москванинг парламентлараро маданий ва ташқи иқтисодий ҳамкорлик бюроси бошлиғи Марина Шматова мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди.

Айни пайтда Россиянинг Жанубий Африка бўйича маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни яратиш ва амалга оширишда Москва Парламенти вакили сифатида фаолият кўрсатаётган расмий бугун, 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Шарипов ҳамроҳлигида пиллачилик ва ипакчилик соҳаси истиқболлари билан танишди.

Мартабали меҳмонга иккала соҳада охирги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар, шунингдек, юртимизда пилла етиштириш, уни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот кўринишида хориж бозорига экспорт қилинишидаги жараёнлар бўйича тўлиқ маълумот берилди.

Ўзаро суҳбат жараёнларида соҳада чуқур қайта ишлаш борасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар бўйича фикр алмашилди.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси

Матбуот хизмати