Кўзни қувнатадиган пилла ҳосилини Учқўрғонда кўрасиз

Шу кунларда бутун республикамиз бўйлаб ипак қурти парваришининг учинчи ва тўртинчи мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, Наманган вилоятида ҳам ипак қурти уруғлари жонлантирилиб, касаначилар томонидан парвариш қилинмоқда.

Пилла етиштиришнинг ушбу мавсумларида учқўрғонликлар томонидан жами 306 қути ипак қурти уруғи парвариш қилинади. Айни кунларда тайёр бўлган пилла хомашёсини дастадан йиғиб олиш жараёнларига киришилди. Мавсумлар якунида 12,2 тоннадан зиёд пилла хирмони бунёд этилади.

Пиллачилик кластери томонидан касаначиларга ҳар 1 кг пилла учун 22 400 сўмдан иш ҳақи тарозининг устида тўлаб берилаяпти.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Матбуот хизмати