Наманганда ҳам пилла йиғим-терими давом этмоқда

Наманган вилоятида ҳам ипак қурти парваришининг учинчи мавсумида етиштирилган пилла ҳосили йиғиб олинмоқда.

 

10 мингга яқин касаначилар меҳнати эвазига 3 360 қути ипак қурти парваришланди. Меҳнаткаш пиллакорларимиз ушбу мавсумда ҳар бир қути уруғдан ўртача 40 кг пилла ҳосили териб олмоқда.

 

Мавсумлар якунида вилоят пиллакорлари томонидан 134 тоннадан зиёд пилла хомашёси йиғиб олиниши режа қилинган.

Вилоятдаги пиллачилик кластерлари томонидан касаначиларга ҳар 1 кг пилла учун 22 400 сўмдан иш ҳақи тарозининг устида тўлаб берилаяпти.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Матбуот хизмати