Ташаббускор ёшлар яна бир даврада тўпланди

Ёшлар – эртанги кунимиз эгалари. Бу сўз замирида чуқур маъно ифодаланганки, Ватанимизнинг келгусидаги истиқболи ана шу ёшларнинг қай даражада камол топганлиги билан белгиланади. Бугун замон ёшлари ҳар томонлама билимга эга, салоҳиятли бўлиб вояга етишмоқда.

 

Бугун “Ўзбекипаксаноат” уюшмасида “Ташаббускор ёшлар давраси”нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Аввалгиларида бўлгани каби бугунги давра суҳбатида ҳам Уюшма марказий аппаратида ишловчи шижоатга бой умидли ёшлар ўзларининг янги фикрлари ва инновацион ғоялари билан ўзаро ўртоқлашди.

 
Янгича ўйлайдиган ва ўз қарашларини амалга татбиқ эта оладиган ёшларимиз томонидан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш ва янги босқичга олиб чиқиш борасида кўплаб таклифлар ўртага ташланиб, ёшлар даврасида муҳокама этилди.
 
 
 
 
 
 

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Матбуот хизмати