Инвестиция маблағларини ўзлаштириш бўйича йиллик кўрсаткич ортиғи билан уддаланди

2020 йил давлат дастурига киритилган лойиҳалар бўйича (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563 сонли қарори) соҳага жами 15,6 млн доллар миқдорида инвестиция киритилиши белгиланган бўлиб, шундан, 6,34 млн доллар корхоналарнинг ўз маблағи, 6,04 млн доллар тижорат банк кредитлари ва 3,23 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.

Давлат дастурига киритилган инвестиция маблағларини ўзлаштириш бўйича прогноз кўрсаткич 9 ойнинг ичида ортиғи билан уддаланди. Шу пайтга қадар соҳага 16,5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди.

 

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу лойиҳалар негизида 6 та корхона ишга туширилди, 12 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Ахборот хизмати