Ишчи гуруҳ Андижондаги реал ҳолатни ўрганмоқда

Шу кунларда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси бошқарув раисининг ўринбосари Ҳ. Очилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ пиллачилик ва ипакчилик соҳасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ томонидан соҳадаги реал ҳолатни ўрганган ҳолда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича вилоятдаги тизим ташкидлотларига амалий кўмак кўрсатилаяпти.

Жумладан, “Sapfir sanoat” МЧЖ томонидан жорий йилда йиғиштириб олинган пилла ҳосили ва уни қайта ишлаш жараёни бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Ушб упиллани қайта ишлаш фабрикасида йилига 145 тонна қуруқ пилла қайта ишланади.

2019 йил якунларига кўра, “Sapfir sanoat” МЧЖ 1 млн 363 минг АҚШ долларидан зиёд қийматдаги ипак маҳсулотларини экспорт қилди. Жорий йилда бу кўрсаткични янада ошириш бўйича қилинаётган ишлар ишчи гуруҳ томонидан таҳлил қилиниб, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, “Sapfir sanoat” МЧЖга бириктириб берилган Шаҳрихон ва ва Хўжаобод туманларидаги жами 350 гектар тутзорларнинг ҳолати ва унга агротехник ишловлар бериш жараёнлари ҳамда янги тутзорлар ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган аниқ режа борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Ахборот хизмати