ПҚ-4567-сон 17.01.2020 ПИЛЛАЧИЛИК ТАРМОҒИДА ИПАК ҚУРТИ ОЗУҚА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
ПИЛЛАЧИЛИК ТАРМОҒИДА ИПАК ҚУРТИ ОЗУҚА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 
Республикада тутзорларни кенгайтириш, тутчиликда сув тежовчи суғориш технологияларини қўллаш ҳамда агротехника тадбирларини самарали ўтказилишини рағбатлантириш, инновацион ғоялар, илмий ишланмалар ва илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш орқали пиллачилик тармоғи озуқа базасини кўпайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, шунингдек, пиллачилик тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
2020 йилда янги тутзорлар барпо этиш учун пиллачилик тармоғи ташкилотларига ўрнатилган тартибда кўп йиллик ижара шартномаси асосида ажратиладиган қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонларининг ҳудудлар кесимидаги рўйхати 1-иловага мувофиқ;
2020 — 2024 йилларда республика ҳудудларида мелиоратив объектлар атрофида ва қишлоқ хўжалиги ерларида ҳосилдорликни кўпайтиришга йўналтирилган шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун иҳота тутзорларини барпо этиш прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ;
2020 — 2025 йилларда ипак қурти парваришлаш ва тирик пилла хомашёси етиштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ янги интенсив тутзорлар барпо этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:
пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун томчилатиб суғориш тизимини жорий этган ҳолда янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 миллион сўмгача;
майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмгача субсидия тақдим этилади.
Бунда бюджет маблағларини олувчилар билан тузиладиган импорт шартномаларини мажбурий экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш талаби пиллачилик ва тутчилик ташкилотлари томонидан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш, сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуриш бўйича ишлар доирасида тузиладиган импорт шартномаларига татбиқ этилмайди.
Мазкур бандда кўрсатилган субсидиялар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича харажатлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш, сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуриш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга қадар сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг тутзорларни ташкил этишга, сув ва моддий ресурслар (электр энергияси, минерал ўғитлар ва бошқалар) иқтисод қилинишига таъсирини мустақил консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда ўргансин ва 2020 йил 15 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига сув тежовчи суғориш технологияларни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифлар киритсин;
янгидан ташкил этиладиган тутзорларга сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилганда 2021 йилдан бошлаб Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда зарур маблағларни кўзда тутиб борилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг 3-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган мустақил консалтинг компанияларини жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасидан қоплансин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда пиллачилик ташкилотлари томонидан тутзорлар барпо этилишини мониторинг қилади ва мавжуд муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатади;
ўтказилган мониторинг натижалари ҳар йили бир марта халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан муҳокама қилинади ва муҳокама натижаларига кўра пиллачилик ташкилотлари ўзларига ажратилган ер майдонларида бир йил давомида тутзорлар ташкил қилмаган тақдирда уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги «Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4047-сон қарорига мувофиқ тақдим қилинган ер солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорларига асосан ер майдонларидан самарасиз фойдаланаётган пиллачилик ташкилотларига ер солиғи бўйича имтиёз қўллашни тўхтатиш чорасини кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳудудий «Агропилла» масъулияти чекланган жамиятларига тегишли бўлган тутзорларни тажриба синов тариқасида аҳолига оилавий пудрат асосида 1 гектардан 3 гектаргача тақсимлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда:
а) бир ой муддатда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳудудий «Агропилла» масъулияти чекланган жамиятларига тегишли бўлган тутзорларни аҳолига оилавий пудрат асосида тақсимлаш тартибини қуйидаги механизмларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиб, тасдиқласин:
пиллачилик ташкилотлари томонидан аҳолига тутзорларни янгилаш учун тут кўчатлари ва пилла мавсумларида ипак қурти уруғини бепул тарқатиш;
аҳолига тутзорнинг бут сақланиши, тут барги ҳосилдорлигини ошириш, етиштирилган пилла ҳажми бўйича талаб қўйилиши;
аҳоли томонидан етиштирилган пилла ҳосилини сотишдан ташқари тутзорлар орасига қўшимча экинлар экиш орқали олинадиган даромадларни уларнинг ўзларида қолдириш;
б) 2020 йил 1 апрелга қадар тажриба синов тариқасида 4-иловага мувофиқ ҳудудлардаги тутзорларни аҳолига оилавий пудрат асосида бириктириб берилишини таъминласин ва 2020 йил 1 ноябрга қадар тажриба синов натижаларига асосан республиканинг қолган ҳудудларидаги мавжуд тутзорларни аҳолига оилавий пудрат асосида тақсимлаш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси:
а) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар:
республикадаги мавжуд тутзорлар хатловдан ўтказилишини таъминласин;
хатлов натижасида аниқланган эскирган, яроқсиз тутзорларни янгилаш дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
ўзбошимчалик билан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун бериб юборилган тутзорлар бўйича маълумотларни тегишли органларга, шу жумладан прокуратура органларига қонунчиликда ўрнатилган тартибда чора кўриш учун тақдим этсин;
б) 2020 йил якунига қадар пиллачилик тармоғи ташкилотларига ажратиладиган ерларда камида 5 минг гектар тутзор ташкил қилиш ва уларда томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш чорасини кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда 2020 йил 1 апрелга қадар ҳудудларда пиллачилик тармоғини ривожлантириш мақсадида ўрнатилган тартибда халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредит ва грант маблағларини жалб қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда ишсиз аҳолини ипак қурти боқиш ва агротехник тадбирлар ўтказишни ўргатишга мўлжалланган ўқув курсларини ташкил этсин ҳамда пилла боқишдан олинадиган даромадлар бўйича тушунтириш ишларини олиб борсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда:
тизимли равишда ҳудудларда янги тутзорлар барпо этиш, эскирган тутзорларни янгилаш, пилла етиштириш мавсумларини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилиши, ижро этилиши ва мониторингини таъминласин;
ҳар ҳафта туманлар секторлари раҳбарлари, тегишли давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда пиллачилик тармоғидаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида пиллачилик ташкилотлари билан учрашувларни, пилла етиштириш мавсумларида эса касаначилар хонадонларига боришни ташкил этсин;
пиллачилик тармоғини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек, ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ва «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда грант маблағлари ҳисобидан:
Ипакчилик илмий-тадқиқот институти тасарруфидаги наслли ипак қурти уруғи етиштирувчи муассасаларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни моддий-техника воситалари билан таъминлаш;
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳузурида пилла ва ипак сифатини аниқлаш бўйича ихтисослашган замонавий лаборатория ташкил қилиш чораларини кўрсин.
13. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Ипакчилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда республикада тайёрланаётган тут уруғлари сифат кўрсаткичларини назорат қилиш ҳамда тутчиликка ихтисослашган хўжаликлар томонидан кафолатланган тут кўчатларини сотиш тизимини йўлга қўйсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Тошкент давлат аграр университетининг ипакчилик ва тутчилик йўналишида кадрларни тайёрлаш соҳасига оид ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича таклифи маъқуллансин.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Тошкент давлат аграр университети билан биргаликда:
Ипакчилик илмий-тадқиқот институтида ипакчилик ва тутчилик мутахассисликлари бўйича талабаларга машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув корпуси ажратилишини, унинг таъмирланишини, замонавий ўқув ва илмий-лаборатория ускуналари, мебель, инвентарлар билан жиҳозланишини таъминласин;
Япония, Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва бошқа илғор хорижий давлатлардаги ипакчилик ва тутчиликка ихтисослашган таълим ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда улардаги малакали профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларни ўқув жараёни ва малака ошириш курсларига жалб этиш чораларини кўрсин.
15. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ипакчилик илмий-тадқиқот институти раҳбар ходимларининг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарор ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов — мазкур қарор ижросини сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида таъминласин, унда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин, ҳар ойда улар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари — мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ ҳудудларда янги тутзорлар барпо этиш учун «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси тавсиясига асосан пиллачилик тармоғи ташкилотларига қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонларини ажратсин;
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Б.Қ. Шарипов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари — тутзорлар ташкил қилиш, уларда томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш, мавжуд тутзорларни аҳолига оилавий пудрат асосида тақсимлаш ва сифатли пилла етиштириш бўйича мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Б.Қ. Шарипов — республика ҳудудларида мелиоратив объектлар атрофида ва қишлоқ хўжалиги ерларида шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун иҳота тутзорларини барпо этиш чораларини кўрсин;
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи А.Д. Хаджаев — мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, матбуот анжуманлари, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 январь,
ПҚ-4567-сон
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги ПҚ-4567-сон қарорига
1-ИЛОВА
2020 йилда янги тутзорлар барпо этиш учун пиллачилик тармоғи ташкилотларига ўрнатилган тартибда кўп йиллик ижара шартномаси асосида ажратиладиган қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонларининг ҳудудлар кесимидаги
РЎЙХАТИ
 

Т/р

Ҳудудлар номи

Янги тутзорлар учун ажратиладиган ер майдони (гектар)

2020 йилда реконструкция қилинадиган яроқсиз тутзорлар майдони (гектар)

2020 йил
1-чорагида

2020 йил
4-чорагида

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Тўрткўл тумани

62

188

36,3

2.

Элликқалъа тумани

62

188

8,5

3.

Амударё тумани

50

35

1,8

4.

Беруний тумани

25

150

18,2

5.

Қонликўл тумани

5

37

6.

Кегейли тумани

9

35

1,4

7.

Нукус тумани

5

15

8.

Тахиатош тумани

5

15

12,1

9.

Хўжайли тумани

13

15

1,8

10.

Чимбой тумани

9

26

11.

Шуманай тумани

5

46

Жами

250

750

80,1

Андижон вилояти

1.

Андижон тумани

12

38

37,4

2.

Избоскан тумани

13

37

68,7

3.

Марҳамат тумани

27

73

26,6

4.

Пахтаобод тумани

13

37

7,2

5.

Балиқчи тумани

20

60

20,4

6.

Бўз тумани

19

56

27,4

7.

Улуғнор тумани

19

56

10,4

8.

Асака тумани

13

37

73,8

9.

Олтинкўл тумани

13

37

42,6

10.

Хўжаобод тумани

12

38

2,7

11.

Шаҳрихон тумани

13

37

29,2

12.

Жалақудуқ тумани

12

38

15,1

13.

Қўрғонтепа тумани

13

37

14.

Булоқбоши тумани

18

52

7,8

Жами

217

633

369,3

Бухоро вилояти

1.

Бухоро тумани

50

200

12,9

2.

Ғиждувон тумани

50

200

44,5

3.

Пешку тумани

50

125

4.

Ромитан тумани

75

200

68,5

5.

Шофиркон тумани

50

100

6.

Жондор тумани

100

225

24,2

7.

Олот тумани

50

200

15,4

8.

Қоракўл тумани

75

250

45,1

9.

Вобкент тумани

79

236

34,8

10.

Когон тумани

35

100

63,7

11.

Қоровулбозор тумани

30

70

Жами

644

1 906

309,1

Жиззах вилояти

1.

Зафаробод тумани

60

78

42,9

2.

Дўстлик тумани

113

36

3.

Пахтакор тумани

25

75

22,8

4.

Фориш тумани

13

36

8

5.

Бахмал тумани

25

75

18,5

6.

Ш. Рашидов тумани

23

67

130,2

7.

Янгиобод тумани

8,3

8.

Зомин тумани

25

75

75,3

9.

Зарбдор тумани

28

82

21,8

10.

Арнасой тумани

25

75

45,9

11.

Ғаллаорол тумани

38

112

126,3

12.

Мирзачўл тумани

38

112

38,1

Жами

300

900

574,1

Қашқадарё вилояти

1.

Ғузор тумани