ПҚ-4411-сон 31.07.2019 ПИЛЛАЧИЛИК ТАРМОҒИДА ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
ПИЛЛАЧИЛИК ТАРМОҒИДА ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 
Сўнгги йилларда республикада пиллачилик соҳасини ривожлантириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг турларини кенгайтириш, шунингдек, пиллачилик тармоғи корхоналарининг экспорт ва инвестиция фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар пилла хомашёси етиштириш ҳажмини ошириш, уни қайта ишлаш ҳисобига экспортбоп ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, шунингдек, республикамизнинг чекка ҳудудларидаги аҳоли, айниқса аёллар бандлигини таъминлаш имконини берди.
Шу билан бирга, жаҳон бозори конъюнктурасининг тез фурсатлар билан ўзгариб бораётганлиги, истеъмолчиларнинг талаблари кучаяётганлиги, шунингдек, хорижий бозорларда ўзбек маҳсулотларига бўлган талаб ошаётганлиги пиллачилик соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилишини талаб қилмоқда.
Пиллачилик тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳани жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер усулини кенг жорий этиш, пиллани чуқур қайта ишлашда инвестициялар ҳажмини ошириш ҳамда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
пиллачилик кластерини ташкил этишда корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
пиллачилик кластерларини ташкил этадиган «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
2019 — 2025 йилларда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича прогноз параметрлари 3-иловага мувофиқ;
2019 — 2021 йилларда пиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ташкил этиш асосида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати 4-иловага мувофиқ;
пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ маъқуллансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
2022 йил 1 августга қадар пиллачилик тармоғи корхоналарига (уларнинг ваколатли вакилларига) 6-иловага мувофиқ рўйхат бўйича маҳсулотларни АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Туркияга экспорт қилишда ҳаво ва темир йўллари транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача миқдорини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар томонидан пилла етиштириш бўйича тузилган шартнома асосида пилла етиштирувчи субъектларга (уларнинг розилиги билан) аванс ҳисобига кейинчалик тайёрланадиган пилла учун тўлов суммасига ўтказган ҳолда етказиб берилган тут ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш учун зарур бошқа моддий-техника ресурслари ҳамда тут кўчатлари қиймати товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб ҳисобланмайди;
лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш, минерал ўғитлар, уруғлик, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа материал ресурсларини етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари учун назарда тутилган шартлар ҳамда тартиб пиллачилик тармоғи корхоналарига ҳам татбиқ этилади;
2020 йил 1 январдан бошлаб тут дарахтларини ғайриқонуний равишда кесганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун ундирилган жарималарнинг 50 фоизи ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳудудда янги тут кўчатларини экиш учун мақсадли йўналтирилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5587-сон Фармони 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар 2021 йил 1 январга қадар хом ипак (ТИФ ТН коди 5002) ва ипак момиғи (ТИФ ТН коди 5003) маҳсулотларига ҳам татбиқ этилади. Бунда, имтиёзларни қўллаш натижасида бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, шу жумладан технологик ускуналар сотиб олиш учун мақсадли тарзда йўналтирилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги «Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4047-сон қарори 5-бандида назарда тутилган компенсация тақдим этиш тартиби лойиҳалар қиймати ва сонидан қатъи назар пилла етиштиришни, шу жумладан пилла етиштирувчи фермер хўжаликлари ва касаначиларга бўнак беришни, улар билан якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишни ҳамда қурилиш ва реконструкция ишларини молиялаштириш мақсадлари учун ҳам татбиқ этилади ва мазкур тартибнинг амал қилиш муддати 2023 йил 1 январга қадар узайтирилади.
3. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси:
ҳудудларда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар томонидан тут кўчатларининг экилиши, ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш, пиллани чуқур қайта ишлаш, ипак, ипак момиғи ва ипакдан чуқур қайта ишланган маҳсулотлар экспортини амалга ошириш, инвестицияларни жалб этиш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича прогноз кўрсаткичларининг тўлиқ бажарилишини мунтазам равишда мониторинг қилиб борсин;
тут кўчатларини экиш, ипак қуртини парваришлаш иншоотларини қуриш, пилла етиштириш ва уни чуқур қайта ишлашни ташкил қилиш, ипак маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича белгиланган кўрсаткичларни таъминлашда сусткашликка йўл қўяётган «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар бўйича уларга тақдим этилган имтиёзларни қайта кўриб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин;
тирик пилла етиштирувчилардан етиштирилган тирик пиллани сотиб олиш (уларнинг тирик пилла етиштириш хизмати) нархини 2020 йилдан камида 20 фоизга, 2021 йилдан яна камида 10 фоизга ошириш чораларини кўрсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари 2020 йил 1 январга қадар фермер ва деҳқон хўжаликларига, қишлоқ хўжалиги ҳамда пахтачилик-тўқимачилик кластерларига ер участкаларини ажратиш тўғрисидаги қарорларда ҳамда ер участкалари ижараси шартномалари (шу жумладан олдин қабул қилинган қарорлар ва тузилган шартномаларда) «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг мазкур ер участкаларидаги қишлоқ хўжалиги экин майдонлари четида ва йўл бўйида жойлашган тут дарахтларидан пилла етиштириш учун озуқа сифатида фойдаланиш ҳуқуқи назарда тутилишини таъминласин.
5. Ипакчилик илмий-тадқиқот институти тасарруфида Фарғона, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида наслли ипак қурти уруғи етиштирувчи муассасалари (кейинги ўринларда - муассасалар) ташкил этилсин.
Белгилансинки, муассасаларнинг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш:
уларнинг хўжалик фаолиятини амалга оширишдан тушадиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтлари грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
6. Фарғона, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда муассасаларга давлатга тегишли бўш турган биноларда ижара ҳақининг «ноль» ставкасини белгилаган ҳолда зарур майдонларни ажратсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда:
икки ой муддатда тут дарахтларини ғайриқонуний равишда кесганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун ундирилган жарималарнинг 50 фоизи ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳудудда янги тут кўчатларини экиш учун мақсадли йўналтириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
2019 йил 1 ноябрга қадар қишлоқ хўжалиги экинлари далалари четидаги ва йўл бўйидаги тут дарахтларини хатловдан ўтказиб, қатъий ҳисобини юритиш ва уларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Молия вазирлиги ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ипакчилик илмий-тадқиқот институтида «Тут ипак қурти экологияси ва кимёвий заҳарланиш профилактикаси» лабораториясини ташкил этсин.
9. 2022 йил 1 августга қадар «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан ипак қурти уруғларини, истисно тариқасида, «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштиришга рухсат берилсин ҳамда олиб чиқилиши натижасида тайёрланган пиллаларни республика ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда маҳаллий ипак маҳсулотлари экспорт қилинаётган хорижий давлатларнинг божхона тариф ставкаларини таҳлил қилиб, уларни камайтириш масалаларини ушбу давлатлар билан ўтказиладиган ҳукуматлараро комиссияларнинг (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) кун тартиби ва якуний баённомалари лойиҳаларига киритиш;
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга хорижий давлатларда кўргазма стендларини ташкил қилиш ва халқаро кўргазма-ярмаркаларда иштирок этиш бўйича харажатларини компенсация қилиш чораларини кўрсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда пиллачилик тармоғи корхоналарининг электр энергияси ва газ тармоқларига уланганлиги ҳамда узлуксиз таъминланганлиги ҳолатини ўрганиб чиқиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига пиллачилик тармоғида ҳунармандчилик ва касаначилик учун яратилаётган шарт-шароитларни ҳамда ислоҳотларни амалга ошириш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, мақолалар чоп этиш, телерадиодастурларни эфирга узатиш ҳамда Интернет тармоқларига жойлаштириш тавсия этилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 31 июль,
ПҚ-4411-сон
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4411-сон қарорига
1-ИЛОВА
Пиллачилик кластерини ташкил этишда корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари
РЎЙХАТИ
 

Т/р

Фаолият тури

ИФУТ бўйича коди

1.

Тут ниҳоли ва кўчати етиштириш

01119

2.

Ипак қуртини кўпайтириш

01251

3.

Ипак толаларини тайёрлаш ва йигириш

17150

4.

Ипак газлама ишлаб чиқариш

17240

5.

Тут чойи ишлаб чиқариш

15860

6.

Гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш

17510

7.

Ипак газламадан тайёр кийимлар ишлаб чиқариш

18240

Изоҳ: Мазкур рўйхатга, зарурат бўлганда, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4411-сон қарорига
2-ИЛОВА
Пиллачилик кластерларини ташкил этадиган «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар
РЎЙХАТИ
 

Т/р

Корхоналар номи

Бириктирилган

туман (шаҳар) номи

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

«Asia silk» шўъба корхонаси

Амударё

Беруний

Қонликўл

Нукус

Хўжайли

Шуманай

Тахиатош

Кегейли

Чимбой

2.

«Bustan silk» масъулияти чекланган жамияти

Тўрткўл

Элликқалъа

Андижон вилояти

3.

«Andijan silk co» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси

Пахтаобод

Избоскан

Андижон

Марҳамат

4.

«Royal silk» масъулияти чекланган жамияти

Асака

Олтинкўл

5.

«Andijon-xanoy ipagi» масъулияти чекланган жамияти

Балиқчи

Бўз

Улуғнор

6.

«Xarir tola» масъулияти чекланган жамияти

Жалақудуқ

Қўрғонтепа

7.

«Sapfir sanoat» масъулияти чекланган жамияти

Хўжаобод

Шаҳрихон

8.

«Jm silk production» масъулияти чекланган жамияти

Булоқбоши

Бухоро вилояти

9.

«Bukhara brilliant silk» масъулияти чекланган жамияти

Пешку

Шофиркон

Ғиждувон

Бухоро

Ромитан

10.

Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Америка-Россия «Romstar» қўшма корхонаси

Жондор

Олот

Қоракўл

11.

«Кумушкент ипаги» масъулияти чекланган жамияти

Вобкент

Когон

Жиззах вилояти

12.

«Silk expert processing» масъулияти чекланган жамияти

Фориш

Дўстлик

Зафаробод

Пахтакор

13.

«Zomin teks eksport» масъулияти чекланган жамияти

Арнасой

Мирзачўл

Ғаллаорол

14.

«Zomin asl ipak tolasi» хусусий корхонаси

Бахмал

Зомин

Зарбдор

Ш.Рашидов

Янгиобод

Қашқадарё вилояти

15.

«Radiant silk» масъулияти чекланган жамияти

Ғузор

Деҳқонобод

Қамаши

Қарши

Косон

Миришкор

Муборак

Нишон

Касби

16.

«Shakhrisabz silk production» масъулияти чекланган жамияти

Китоб

Чироқчи

Шаҳрисабз

Яккабоғ

Навоий вилояти

17.

«Al-aziz ipagi» масъулияти чекланган жамияти

Конимех

Навбаҳор

18.

«Xatirchi pilla xazinasi» хусусий корхонаси

Хатирчи

Нурота

19.

«Qiziltepa pilla xazinasi» масъулияти чекланган жамияти

Қизилтепа

20.

«Ipak qurti urug‘i» масъулияти чекланган жамияти

Кармана

Наманган вилояти

21.

«Verigrowipagi» масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхона

Мингбулоқ

Поп

Чуст

22.

«Golden silk» шўъба корхонаси

Наманган

Янгиқўрғон

Косонсой

23.

«Fabrictex» масъулияти чекланган жамияти

Норин

Учқўрғон

24.

«Marjon tola fayz» масъулияти чекланган жамияти

Уйчи

25.

«Oydin ko‘l savdo servis» масъулияти чекланган жамияти

Тўрақўрғон

26.

«Sof ipak invest» масъулияти чекланган жамияти

Чортоқ

Самарқанд вилояти

27.

«Singapore — Samarkand» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона

Пахтачи

Иштихон

Қўшработ

28.

«Sam global silk» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси

Булунғур

Нуробод

Ургут

29.

«Kumush tola» хусусий корхонаси

Жомбой

Каттақўрғон

30.

«Samarkand silk ao» масъулияти чекланган жамияти

Нарпай

31.

«Jiloi malika» масъулияти чекланган жамияти

Самарқанд

Пайариқ

32.

«Elbek t.r.j» масъулияти чекланган жамияти

Пастдарғом

33.

«Oqdaryo ipagi» масъулияти чекланган жамияти

Оқдарё

Тайлоқ

Сирдарё вилояти

34.

«Agro global» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона

Оқолтин

Боёвут

Сайхунобод

Гулистон

Сардоба

Сирдарё

Мирзаобод

"Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг расмий сайти