Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан республикадаги барча вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотлардаги, шунингдек, қуйи тизимдаги ишчи ходимлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб бу бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилган.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда тизимдаги ходимларни соғлом турмуш тарзига риоя этишга чорлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси марказий аппарати ходимларидан иборат “Ипакчи ФК” жамоасига асос солинган ва ҳар ҳафта бир қатор ташкилотлар билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этилмоқда.

Бугун уюшмамиз футболчилари Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг “Қоракўлчи” футбол жамоаси футболчиларига қарши майдонда сафланиб, навбатдаги муҳим ғалабасини тантана қилди.

Қизиқарли кечган футбол учрашуви якунида “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг “Ипакчи ФК” жамоаси рақибларини 3-0 ҳисобида мағлуб этишди.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Ахборот хизмати