Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги

Ассалому алайкум қадрли дӯстлар! Азиз пиллакорлар ва чорвадорлар! Сизларни ва сизлар орқали жаннатмакон юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар ҳамда бағрикенг халқимизни бутун Ислом дунёси катта хурсандчилик билан кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман! Ушбу улуғ ва муборак байрамда Аллоҳ таборака ва таолога беадад шукроналар айтган ҳолда,…

“Ўзбекипаксаноат” ташаббуси билан Озарбайжонда пиллани қайта ишлаш қўшма корхонаси очилади

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил октябрь ойида Озарбайжон Республикасига амалга оширган ташрифи доирасида ипакчилик соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича эришилган келишув ва белгиланган вазифаларнинг изчил ижросини таъминлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ортда қолган давр мобайнида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси…

“Nurli tong silk” МЧЖ тўлиқ модернизациядан сўнг яна иш бошлади

Фарғона вилоятида бугунги кунда пиллани қайта ишлаш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг турларини кенгайтириш ҳамда ипакли маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш борасида бир қатор мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят бўйича жорий йилда 2118 тоннадан зиёд тирик пилла хомашёси етиштирилди. Бугунги кунда барча қайта ишлаш корхоналари томонидан хом ипак ва ипак момиғи ишлаб…

Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумида “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг ишлаб чиқариш салоҳияти намойиш этилмоқда

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон ва Покистон ишбилармон доираларини ўзаро яқинлаштириш ҳамда улар ўртасидаги тўғридан-тўғри муносабатларини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон-Покистон бизнес-форуми Тошкент шаҳрида иш бошлади.   Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон, ҳамда икки мамлакат савдо-саноат палаталари,…

Туркия Ташқи ишлар вазири “Ипакчилик – ҳунармандлар маркази”да бўлди

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бугун, 14 июль куни Марғилон шаҳрида жойлашган “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тизимидаги “Ҳунармандлар маркази”га ташриф буюрди. Мартабали меҳмонга ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамроҳлик қилди. Расмийлар “Ҳунармандлар маркази”да 200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш,…

Президент қарори – пилла етиштирган касаначиларга қўшимча пул тўлаб берилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди. Қарорга кўра, пиллачилик тармоғи озуқа базасини кўпайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини яна ошириш бўйича тегишли вазифалар…

Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларига мос жун йўналишларидаги майда шохли молларни кўпайтириш, озуқа базасини ривожлантириш, тери ва жунни қайта ишлаш, улардан ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, яйлов майдонларида табиий равишда ўсувчи каврак плантациялари захираларидан барқарор фойдаланиш,…

Ҳосилдор баргли янги тут нави яратилди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги тутчилик кластери томонидан янги ҳосилдор тут нави яратилди. Янги дурагайнинг ҳосилдор “Марҳамат 2017” навидан фарқи шундаки, янги навни бевосита уруғидан кўпайтириш мумкин. Янги дурагайнинг келиб чиқишида оталик тут сифатида “Марҳамат 2017” тут навидан, оналик тут сифатида “Ўзбекистон” тут навидан…

Андижонлик хотин-қизлар учун Марғилон шаҳрида бепул ўқув курслари ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига Андижон вилоятида пиллани чуқур қайта ишлашга бўлган эътиборни кучайтириш ва жумладан, аъло бахмал ипак матосини тўқиш ишларини Андижондаги барча туманларда йўлга қўйиш бўйича алоҳида топшириқ берган эдилар. Топшириқлар…

Грузиялик расмийлар Самарқандда пиллачилик салоҳиятининг бугуни билан танишмоқда

Мамлакатимиз пиллачилик салоҳиятининг ютуқлари билан танишиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган Грузия қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш вазири маслаҳатчиси Жемал Путкарадзе раҳбарлигидаги расмий делегация бугун, 1 июль куни Самарқанд вилоятида бўлди. Расмий меҳмонлар вилоятдаги пиллани қайта ишлаш фабрикалари салоҳияти билан таништирилди. Жумладан,…

ИИТИ ва Грузия ҚХАМҲҚ вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди

Аввал хабар берганимиздек, Грузия қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш вазири маслаҳатчиси Жемал Путкарадзе раҳбарлигидаги расмий делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Бугун, куннинг иккинчи яримида расмий меҳмонлар “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тизимидаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институтида бўлишди. Ипак қуртининг озуқа базасини ривожлантириш билан…

Ипакчилик соҳасида Ўзбекистон-Грузия алоқалари янги босқичда

30 июнь куни “Ўзбекипаксаноат” уюшмасида Грузия қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш вазири маслаҳатчиси, Хитойни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот институти директори ҳамда “Ajarian House” халқаро фонди директори Жемал Путкарадзе раҳбарлигидаги расмий делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Расмий меҳмонларни Ўзбекистон республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни…