Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси И.Эргашев Янгиқўрғон туманидаги Хитойнинг “Jin Tong Shang Mao” МЧЖ томонидан ташкил этилган интенсив тутзорлар ҳолатини кўздан кечирди.
Ташриф давомида Хитой технологиялари асосида интенсив усулда парвариш қилинаётган тут плантацияларининг ривожланиши ва самарадорлиги ўрганилди. Шунингдек, ушбу инновацион усулларни янада кенгроқ жорий этиш ва ипакчилик соҳасида ҳосилдорликни ошириш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Мазкур ташриф интенсив тутзорларни ривожлантириш ва ипакчилик саноатини янада юксалтиришга қаратилган ҳамкорликнинг муҳим босқичи бўлиб, тармоқда янги технологияларни татбиқ этиш имкониятларини кенгайтиради.