"Ўзбекипаксанот" уюшмаси раиси И.Сайфуллаев бошчилигида ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбарлари, пиллачилик кластерлари раҳбарлари ва уруғчилик корхоналари раҳбарлари иштирокида ипак маҳсулотлари экспорти, тўлов интизоми масалаларига бағишланган видеоконференсалоқа орқали йиғилиш ўтказилди.
Аввало, йил бошидан бошлаб қолоқликка йўл қўйган корхоналарнинг экспорт кўрсаткичлари таҳлили ҳудудлар кесимида корхонабай муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 майдаги ПФ-72-сон Фармони ижроси, хусусан етиштирилган пилла хомашёси учун аҳоли билан якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ипак қурти уруғларидан (маҳаллий ва хорижий) қарздорликларни бартараф этиш кераклиги бўйича огоҳлантирилди. Шундан сўнг, уюшма раиси томонидан юқоридаги йўналишлар бўйича айтилган муддатларда ижроси бажарилиши юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Барча пиллачилик кластерлари раҳбарларига аниқ муддат кўрсатилиб, қолоқликни бартараф этиш бўйича топшириқ берилди.