"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси И.Сайфуллаев бошчилигида Навоий вилояти ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбари ва пиллачилик корхоналари раҳбарлари иштирокида видеоконференсалоқа орқали йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда жорий йил экспорт прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, ПФ-72-сон Фармони ижроси, тўлов ва ижро интизоми масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, уюшма раиси томонидан экспорт кўрсаткичларини бажарилиши бўйича вилоятдаги тадбиркорларга алоҳида топшириқлар берилди.