"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Ташкилий масалалалар муҳокама қилинди

2024-07-14 12:47:04

 

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси И.Сайфуллаев бошчилигида Навоий, Жиззах ҳамда Тошкент вилояти пиллачилик корхоналари раҳбарлари билан видеоконференсалоқа орқали йиғилиш бўлиб ўтди.


Унда олдимизда турган навбатдаги такрорий пилла етиштириш мавсумини ташкил қилиш, режаларни белгилаш, топшириқлар ижросини таъминлаш, ташкилий масалалар юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.


Уюшма раиси томонидан масъулларга такрорий мавсумни уюшқоқликда ташкил қилиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.


Мазкур йиғилишда Навоий, Жиззах ҳамда Тошкент вилоятларига янги "Агропилла" раҳбарлари тайинлангани эълон қилинди.


"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ахборот хизмати