"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси томонидан тузилган, Ипакчилик илмий-татқиқот институти директори Шуҳрат Абдулазизов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги "Xuashen silk Pro" МЧЖ қўшма корхонасида тайёрланган ипак қурти уруғлари ҳолати, сақланиши билан танишди.
Уруғчилик корхонасида 2022 йил баҳор мавсумда тайёрланган уруғлардан такрорий пилла мавсумида парваришланмокда.
Шунингдек, 2023 йил мавсумида боқиш учун ҳам саноатбоп уруғлар тайёрланган бўлиб, ишчи гуруҳ мутахасислари томонидан уруғларни сифатли сақлаш, микроанализ қилиш юзасидан маслаҳатлар берилди.
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ахборот хизмати