"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

"Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг аъзоси «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

2022-08-23 19:07:41

 

Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди, унга кўра "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси аъзоси Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги «Al-Abbos silk» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бабаева Холисхон Назиржоновна «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

 

Шу муносабат билан, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Республикадаги ипакчилик тармоғида фаолият олиб бораётган жамоалар ва пиллакорлар номидан Бабаева Холисхон Назиржоновнани табриклаймиз ҳамда уларнинг келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

 

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ахборот хизмати