"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Мавсумолди долзарб мавзуларга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди

2022-03-29 18:37:47

Мавсумолди долзарб мавзуларга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди

 
 
 
2022 йил 18 март куни “Сирдарё агро пилла” МЧЖ томонидан вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси мажлислар залида, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари С.Тадбижоев, Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди-катта илмий ходим С.Валиев, вилоят Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ш.Султонов, “Сирдарё агро пилла” МЧЖ директори В.Обиджонов, туман “Агропилла” МЧЖлари рахбарлари, ҳудудларга бириктирилган пиллачилик агрономлари, ипак қурти очирувчи инкубистлар, оилавий пудрат асосида тутзорларга бириктирилган фуқаролар иштирокида 2022 йил ҳосили Ипак қуртини парваришлаш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш баробарида туманларда ташкил қилинган ипак қурти очирувчи инкубаторияларни мавсумга тайёрлаш, пиллачилик агрономларини иш фаолиятини тўғри ташкил этиш ҳамда жонланган ипак қуртларини ўз вақтида звеноларга тарқалишини таъминлаш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар-йиғилиши бўлиб ўтди.
Семинар-йиғилишида вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари С.Тадбижоев сўзга чиқиб, йиғилганларга пиллачилик соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, президентимиз ва хукуматимиз томонидан соҳа ривожи учун қабул қилинаётган қарорлар ва уларни ижро юзасидан тушунчалар берди.
 
Вилоят Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ш.Султонов сўзга чиқиб, мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш, ҳамда амалга оришириладиган ишлар тўғрисида гапириб ўтди.
 
“Сирдарё агро пилла” МЧЖ директори В.Обиджонов сўзга чиқиб, мавсумий агрономлар томонидан олиб борилиши зарур бўлган ишлар, хизмат вазифалари шунингдек инкубистларнинг иш фаолиятини ташкил этиш юзасидан тушунтиришлар олиб борди.
 
Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди-катта илмий ходим С.Валиев сўзга чиқиб ипак қурти озуқа базасини мустахкамлаш, тутзорлар барпо этишнинг самарали усуллари, тут кўчатларини экиш агротехникаси, парваришлаш ва сифатли тут барги етиштириш бўйича кўргазмали материаллари билан, шунингдек инкубаторияларга уруғ қўйиш вақтининг афзалликлари, инкубаторяни тайёрлашдан тортиб звеноларга тарқатишгача бўлган даврда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бўйича тавсия ва кўргазмати материаалар орқали тушунчалар берди.