"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Бугун "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси в.б. И.Сайфуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Тошкент вилоятида бўлди.

2024-04-28 15:25:26

 

Ташриф давомида вилоятдаги ипак қурти парваришлаш мавсуми бориши, пиллакор касаначиларга аванс пулларининг вақтида тўлаб берилиши, ипак қурти уруғларининг агротехник қоидаларга амал қилган ҳолатда боқилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

 И.Сайфуллаев вилоятда ипак қурти парваришлар мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, сусткашликка йўл қўймаслик ва барча агротехник қоидаларга амал қилган ҳолатда ўтказиш бўйича ўз топшириқ ва кўрсатмаларини берди.