"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Хитойнинг уруғчилик корхонаси директори билан учрашув бўлиб ўтди

2024-04-28 15:23:18

 

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси Тутчилик ва ипак қурти уруғчилиги бошқармаси бошлиғи М.Жуманиёзов Хитойнинг "Shangdong Guangtong Silkworm Eggs Co.,Ltd" уруғчилик корхонаси директори Лиан Ҳаиганг билан учрашди.

Учрашувдан мақсад, пилла етиштириш мавсуми учун Хитойдан импорт қилинган ипак қурти уруғларининг қай даражада ривожланганлиги, касалликларга чалинмаганлигини ва бошқа омиллар юзасидан ўрганиш ишларини муҳокама қилиб олиш бўлди.

Учрашувда икки томон манфаатлари учун фойдали бўлган талаблар юзасидан музокара олиб борилди. 

Жаноб Лиан Ҳаиганг Республикамиз бўйлаб бошқа вилоятлардаги ипак қурти уруғларини сифат даражасини текшириш мақсадида ўрганиш ишларини олиб бориши кўзда тутилган.