"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Пробация ҳисобида турувчи, оилавий ажрим ёқасида турган ёш оила вакиллари ҳамда профилактик ҳисобда турувчи ёшлар билан суҳбат қилинди

2024-04-28 15:20:50

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон-2030" стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонининг 1-бандида алоҳида ишлаш талаб этиладиган ёшларни масъул раҳбарларга номма-ном бириктириш амалиётини жорий этиш вазифаси белгиланган.

Шунга асосан, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси в.б. И.Сайфуллаев ташаббуси билан "Ёшлар балансиъ" асосида биринчи навбатда ёрдамга муҳтож бўлган, алоҳида эътибор талаб этувчи ёшларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди ва бириктирилган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув Паркент туманида, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раисининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Атабаев бошчилигида бўлиб ўтди.

Учрашувда пробация ҳисобида турувчи, оилавий ажрим ёқасида турган ёш оила вакиллари ҳамда профилактик ҳисобда турувчи ёшлар билан суҳбат қилинди, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Шунингдек, уларни банд қилиш ва меҳнатга лаёқатини ошириш мақсадида тизимда фаолият олиб боришлари учун таклифлар берилди.