"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Урганч туманида ҳам ипак қурти тарқатиш бошланди

2024-04-26 06:32:45

 

Урганч тумани ҳокими Г.Султанов ва сектор раҳбарлари билан биргаликда Урганч тумани "Чўлобод" маҳалласи аҳолисига ипак қурти уруғларини тарқатиш жараёнлари билан танишишди.

Жорий йил пилла мавсумида Урганч туманида 4 000 қути ипак қурти жонлантирилиб, 216 тонна пилла хомашёси етиштириш режалаштирилган.

Бугунги кунда Урганч туманида 10 дона инкубатория мавжуд бўлиб, улар орқали фермер хўжаликлари ҳамда қурт боқувчи касаначиларга уруғ тарқатиш борасидаги ишлар бошлаб юборилган.