"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Бухорода ҳам пилла йиғим-терими давом этмоқда

2022-03-29 17:11:56

Бухорода ҳам пилла йиғим-терими давом этмоқда

Бухоро вилоятида ҳам ипак қурти парваришининг учинчи мавсумида етиштирилган пилла ҳосили йиғиб олинмоқда.

10 мингга яқин касаначилар меҳнати эвазига 4 200 қути ипак қурти парваришланди. Меҳнаткаш пиллакорларимиз ушбу мавсумда ҳар бир қути уруғдан ўртача 40 кг пилла ҳосили териб олмоқда.

Мавсумлар якунида вилоят пиллакорлари томонидан 168 тоннадан зиёд пилла хомашёси йиғиб олиниши режа қилинган.

Вилоятдаги пиллачилик кластерлари томонидан касаначиларга ҳар 1 кг пилла учун 22 400 сўмдан иш ҳақи тарозининг устида тўлаб берилаяпти.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Матбуот хизмати