"Ўзбекипаксаноат"
уюшмаси
Ишонч телефон рақами: +99871 267 23 63
Ижтимоий тармоқларимиз:

Сурхондарёда пилла териш ва қабул қилиш жараёнлари қизғин давом этмоқда

2022-03-29 17:06:00

Сурхондарёда пилла териш ва қабул қилиш жараёнлари қизғин давом этмоқда

Шу кунларда бутун республикамиз бўйлаб ипак қурти парваришининг учинчи ва тўртинчи мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилоятида ҳам ипак қурти уруғлари жонлантирилиб, касаначилар томонидан парвариш қилинмоқда.

10 мингга яқин касаначилар меҳнати эвазига 3 060 қути ипак қурти парваришланди. Меҳнаткаш пиллакорларимиз ушбу мавсумда ҳар бир қути уруғдан ўртача 40 кг пилла ҳосили териб олмоқда.

Вилоятдаги пиллачилик кластерлари томонидан касаначиларга ҳар 1 кг пилла учун 22 400 сўмдан иш ҳақи тарозининг устида тўлаб берилаяпти.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси
Матбуот хизмати