УЗОҚ КУТИЛГАН ХИТОЙЛИК МЕҲМОНЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Вторник, 02 октября 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)

Хитой Халқ Республикасининг Шандун провинциясида жойлашган ипак қурти уруғчилиги соҳасида етакчи компания ҳисобланган “Shandong Guantong Silkworm Eggs Co” компаниясининг бош директори жаноб Фун бошчилигидаги делегация “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига ташриф буюрди.

 

Меҳмонларни уюшма бошқаруви раиси Б.Қ.Шарипов кутиб олди.

Учрашувда Хоразм, Тошкент, Наманган,Фарғона, Андижон “Вилоят Агро Пилла“ МЧЖ ва вилоятда фаолият олиб бораётган ипакни қайта ишлаш корхона раҳбарлари иштирок этишди.

 

Баҳром Қурбонович меҳмонларга анчадан бери ушбу учрашувни кутаётганини ҳамда ташриф учун миннатдорчилик билдириб, уюшма, тизим корхоналари билан улар фаолият олиб борадиган уруғчилик компанияси келажакда қиладиган ҳамкорлик истиқболи ҳақида сўзлаб берди.

Жаноб Фен Ўзбекистон ишончли ҳамкор бўлишига ишонч билдириб, кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдирди.

 

 

Меҳмонлар 5 октябргача юртимизда бўлишади. Улар Тошкент, Хоразм ва Фарғона водийсида бўлиб, у ердаги ипакчилик корхоналари билан танишишади.

“Shandong Guantong Silkworm Eggs Co” компанияси Хитойдаги энг йирик ипак қурти уруғи етиштирувчи компания бўлиб, у дунёнинг кўп давлатларига ипак қурти уруғини экспорт қилади.

Шу компания билан уюшма ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистонлик 59 нафар ипакчилик мутахассислар Хитойда ўз малакаларини оширишмоқда.

.

Прочитано 324 раз