НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ПИЛЛАКОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИК

Вторник, 25 сентября 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)

Навоий вилоятида учинчи такрорий пилла мавсумида 2100 қути қурт боқилмоқда. Вилоятда ҳозирги кунда иккита замонавий қуртхона ўз фаолиятини олиб бормоқда, иккитаси таъмирланмоқда. Режа бўйича яна ўнта шундай қуртхона қурилиши режалаштирилган.

Қуртхонада боқиш звеноларда қурт боқишга қараганда қулай ва самарали бўлади. Қуртлар мутахассисларнинг қатъий назоратида бўлиб, уларнинг агротехник қоидаларига амал қилинишига замин бўлади. Бу эса қуртларнинг соғлом бўлиб,ҳосилнинг сифати юқори бўлишига сабаб бўлади.

Биз Навоий вилоятининг Қизилтепа ва Навбаҳор туманларида бўлиб , у ердаги пиллакорлар билан учрашдик. Қуртлар 5-ёш, 5кун кунда бўлиб, даста босиш ишлари олиб борилмоқда. Бир кун аввал даста босилган қуртхоналардаги қуртлар жадаллик билан пилла ўрамоқда.
Олди тайёр бўлиб, терилган ҳосил топширганларга, тарози устида хар бир кг.га 20 000 сўмдан пул берилмоқда.

Вилоят пиллакорларининг кайфияти зўр. Улар ўз вақтида пул берилганидан,  аввало эътиборда ва ардоғда эканликларидан хурсандлар.

Матбуот хизмати.

 

Прочитано 384 раз Последнее изменение Вторник, 25 сентября 2018 12:03