ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ ҲАМКОРЛИКДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИКНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЎҚУВ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Вторник, 25 сентября 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)

Ўзбекистонда ипакчиликни ривожлантириш, соҳага кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш мақсадида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ва Хитой Халқ Республикасининг “Weifang Engineering Vocational College” ҳамкорлигидаги ”Ўзбекистон – Хитой ҳамкорликдаги қишлоқ хўжаликнинг замонавий технологиялар ўқув маркази” ташкил этилди.

Келишувга асосан ўзбекистонлик пиллакорлар у ерда Хитой қишлоқ хўжалиги академияси профессор- ўқитувчиларидан соҳага оид билим олишади ҳамда Шандон, Цзянсу ва Муканшан провинцияларида жойлашган пиллачилик ва ипак қурти ишлаб чиқариш компанияларида ўз малакаларини оширадилар.

Республикамиз пиллачилик корхоналаридан синов орқали танлаб олинган мутахассисларнинг Хитойда таълим олиб, малака ошириш учун кетадиган барча харажатлар “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан тўлиқ қопланади.

2017 йил август- сентябрь ойларида 29 нафар мутахассислар зотли ипак қурти уруғи етиштириш, ипак қурти етиштириш технологияси, сифатли пилла ишлаб чиқариш йўналишида малака ошириб келган бўлса, куни кеча 63 нафар мутахассис жўнаб кетди. Бу 2018 йилда ўтган йилгига нисбатан икки баробар кўп дегани.

 

Малака ошириб келган мутахассислар хорижда олган билим ва тажрибаларига асосан уюшмага ўз тақдимотларини топширадилар ва синовдан ўтадилар.Тақдимотлар асосида пиллакорлар учун замонавий-технологик ўқув қўлланма ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган.

Прочитано 339 раз