OFID ЭКСПЕРТЛАРИ «ЎЗБЕКИПАКСАНОАТ» УЮШМАСИГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР

Понедельник, 24 сентября 2018 00:00 Автор 
Оцените материал
(0 голосов)

2017 йилда “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Бошқарув раиси Б.Қ.Шарипов Вена шаҳрида (Австрия) ОФИД (OFID- The OPEC Fund for International Development)нинг Бош директори жаноб Сулейман Жасир Ал-Хербиш (Mr. Suleiman Jasir Al-Herbish) ва унинг Марказий Осиё давлатлари йўналиши раҳбари билан учрашув ўтказган ва учрашув давомида ОФИД Бош директори жаноб Сулейман Жасир Ал-Хербиш Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, хорижий ҳамкорлик учун яратилаётган шарт-шароитлар, шу жумладан “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг истиқболли режаларига ижобий баҳо бериб ипакчиликни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларда иштирок этиш истагини билдирган эди.

ОПEКнинг Халқаро тараққиёт жамғармаси (ОFID) ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш канали сифатида 1976 йилда ОПEКга аъзо давлатлар томонидан ташкил этилган ривожланиш молиялаштириш институтидир. OFID ривожланаётган давлатлар ҳамкорлари ва халқаро донорлар ҳамжамияти билан биргаликда дунёнинг барча ривожланаётган ҳудудларида иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун ишлайди. Буни зарур инфратузилмани яратиш, ижтимоий хизматларни етказиб беришни кучайтириш ва ҳосилдорликни, рақобатбардошликни ва савдони ривожлантириш учун молиялаштириш орқали амалга оширади.

 

 

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва БМТ нинг саноат тараққиёти ташкилоти (UNIDO) ипакчилик соҳасини ривожлантириш учун умумий қиймати 2,5 млн. АҚШ долларилик қўшма лойиҳани амалга оширишни режалаштирган эди. Бу лойиҳалар бевосита FIDO нинг молиявий кўмагида амалга оширилади. Шу мақсадда FIDO экспертлари Республикамизда молиялаштирилиши кутилаётган лойиҳалар билан танишиш мақсадида куни кеча “Ўзбекипаксаноат” уюшмасига OFID нинг Марказий Осиё бўйича директори Анахулия Тайлхардат ва OFID нинг Марказий Осиё бўлими бошлиғи Ахди аль- Хунайф ташриф буюришди.

 

Уюшма бошқарув раиси Б.Ш.Шарипов меҳмонларни Ўзбекистондаги ипакчилик тарихи , ҳозирги кунда қилинаётган ва амалга оширилиши режалаштирилган ишлар билан таништирди.

 

Прочитано 331 раз